Солиевнинг ақли жойига солинди
Жиззахни ўз томорқасига айлантирган вилоят ҳокими Эргаш Солиев ишдан ҳайдалди.
18 декабр кунги йиғилишда президент саволларига жавоб топа олмай ер чизган Эргаш Солиев ўша мажлиснинг ўзидаëқ ишдан бўшатилиб гувоҳномаси олиб қўйилди.
Уни яқиндан билганлар “коррупционер¸ қарииндошлари билан Жиззахни ажриқ ўти каби қоплаган непотист¸ маиший бузуқ ва порахўр.” дея тарифлашди.
Манбага кўра Жиззахда фохишахоналар тармоғини тузиб исловотхоналарга акахонлик қилиб чўтал олишдан ҳам уялмайдиган одам бўлган жаноб Солиев.
Манфаатлар тўқнашувига қарамай Эргаш Солиевнинг ўғли Элбек Солиев қурилиш бизнеси ва вилоятга ажратилган буюртма ва пуллар тақсимоти билан шуғулланган.
Қизи Наргиза ҳам вилоят бюджетини канадай сўриб гул бизнеси форточкаси орқали катта суммалрни ухлатган.
Бундан 4 йил олдин Жиззахда кўп қаватли бино қулаганида аслида Солиевнинг ўзи қамалиши керак эди аммо унинг ўрнига ҳоким муовини 7,5 йилга қамалди.
Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ва унинг шериклари қамалди аммо “Мен Мирзиëев билан олдин бирга ишлаганман” деб босим қилгани ортидан Солиев қамалмай қолувди.
Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли уйларнинг қулаб тушгани ҳодисани ўрганган ҳукумат комиссияси бу ишда жавобгарликни Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарига юклаб қўя қолган ва ҳоким Солиев ҳамда ўғли сувдан қуруқ чиққан эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда кўп қаватли уй қулашига сабаб бўлганларни “президент сиёсатига хиёнат қилгани” ва жавобгарликка тортилишини айтган.
Президент Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга вазиятни назоратга олиш ва уларга нисбатан чора кўриш ҳақида кўрсатма берганди.
Терговда Раҳмонқулов нимига расмийлаштирилган (аслида хокимга тегишли) Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланиб . Ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган эди.
Ишдан олинган вилоят хокими Эргаш Солиев хар куни кечаси барча вилоят ва туман ташкилотлари, туман фермерлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, пахта режасини бажармаган фермерларни жазолаш ва пахта режасини бажарган фермерларга яна қўшимча пахта топшириш бўйича дағдаға қилгани билан ҳам тарихга кирган.
Вилоятнинг барча ташкилот ва корхоналари, бозору дўконлар, маҳаллаю бошқаси мажбурий равишда пахтага теримчи олиб чиқишга жалб қилган ҳам Солиев бўлади.
Вилоят ташкилот ва корхоналари фермерлик ерларида пахта йўқ бўлса ҳам , вилоят ҳокимининг кунига шунча тонна пахта териб берасан деган буйруғига амал қилиш учун, ташкилотлар чорасизликдан туман пахта заводларидан пулга пахта сотиб олишгани , шу кунга шунча тонна пахта топширди деган бир варақ қоғоз тўлдириш амалиëти ҳам Солиев ижоди.
Бу иши учун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев қатъий огоҳлантирилган аммо хулоса чиқармаган.
Жиззах вилоятида 120 миллиард сўмлик пахтани қўшиб ёзиш аниқланган. Бу шу вилоятда етиштирилган хосилнинг 8 фоизини ташкил этади. Саккиз фоизлик ҳаво, яъни йўқ нарсани қўшиб ёзишган
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ғалла топшириш режасини бажарган фермерларнинг ортиб қолган буғдойини давлат нархида сотишга ва уларни Асакада ишлаб чиқарилган автомобилларни кредитга сотиб олишга мажбурлаб келган.
Фермерларнинг айтишича, режадан ташқари 30 тонна буғдойи бўлган фермерга Спарк, 40 тоннага Равон, 50 тоннага Жентра, 100 тоннага Каптива автомобилини мажбуран сотиб олиш мажбурияти юклатилган.
Жиззах вилояти ҳокими Қишлоқ хўжалиги ходимларига байрам қилиб бераман деб бюджетдан 2 млрд сўмни харжлаб юборди.
Айни пайтда Жиззах вилояти мактаб ўқувчиларга энг кам пул ажратилган вилоятлар учлигидан жой олиб шарманда бўлган эди.
Президент арқонни узун ташлаб қўйган эди.
Мана энди Солиевнинг кафани тикилди.
Нафақат Жиззах балки бутун Ўзбекистон бу коррупционердан қутулди.
Йиллардан бери “президентга садоқат” форточкаси орқали сарват тўплаган ҳоким холва ўрнига келтак еди.
Навбат кимда?