💬 22-савол:
Фармацевт ёки тиббий дипломга эга бўлмасдан туриб дорихонага мудирлик қилиш мумкинми?
Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Мансурбеков жавоб берди.
💳 Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги ягона Низомнинг 29-иловаси (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти)га кўра:
🏷 юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик ёки олий фармацевтика таълим муассасасида махсус тайёрлов курсини тугатган олий тиббий маълумотга эга бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;
🏷 лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги лицензия талаб ва шартларидан ҳисобланади.
✏️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, олий фармацевтик ёки олий фармацевтика таълим муассасасида махсус тайёрлов курсини тугатган олий тиббий маълумотга эга бўлмасдан туриб дорихонага мудирлик қилиш мумкинмаслигини маълум қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot