Алишер Темиров туркиялик мутахассис Hasan Bağchi билан учрашди
Ҳозирги кунда барча жабҳада пешқадам мамлакатлар сафига қўшилишни мақсад қилганмиз. Хусусан, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон стандартлари асосида трансформация қилишда ҳам худди шундай стратегик вазифалар белгиланган.
Бугун, ана шундай ўрганишлар доирасида туркиялик мутахассис Hasan Bağchi, ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров билан учрашди.
Учрашув чоғида Hasan Bağchi марказнинг замонавий лабораториялари ҳамда сифат назорати жараёнларини кўздан кечириб, бу ерда олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди. Ҳамкорлик доирасида ўзаро тажриба алмашиш, илмий изланишларни биргаликда олиб бориш ва янги технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан туркиялик мутахассислар юртимизга жалб этилди. Ҳозирда ушбу хорижлик экспертлар мамлакатимиз вакиллари билан биргаликда тузилган ишчи гуруҳлар ҳамроҳлигида ҳудудларда бўлиб, вазирлик тизимидаги муассасаларида ўрганишлар олиб бормоқда.