🟦🟦🟦
Марказ мутахассислари Японияда халқаро семинарда иштирок этмоқда
Япониянинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлигининг Фармацевтика ва тиббий буюмларни тартибга солиш масалалари бўйича Осиё ўқув маркази томонидан ташкил этилган “Кўп минтақавий клиник синовлар/Зарур клиник амалиёт инспекцияси - 2025” семинари (MRCT/GCP Inspection Seminar 2025) да “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси мутахассислари фаол иштирок этмоқда.
Ушбу халқаро семинар Япониянинг етакчи мутахассислари ва халқаро экспертлари томонидан олиб борилмоқда. Мазкур тадбир мамлакатимиз фармацевтика соҳаси вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш, глобал ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва халқаро стандартларга мувофиқ янги тажрибаларни амалиётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Семинар фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва клиник синовлар жараёнларининг халқаро стандартларига мувофиқ инспекция қилиш амалиётларини янада ривожлантиришга қаратилган. Тадбир давомида иштирокчилар кўп минтақавий клиник синовлар бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш, зарур клиник амалиёт инспекцияси талабларини муҳокама қилиш ва уларнинг қўлланилиши бўйича маҳорат дарсларида қатнашиш имконига эга бўлади.