🟦🟦🟦
Марказда очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш учун суҳбат жараёнлари ўтказилди
Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартиб жорий этилган.
Бугун, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида мазкур тартибга мувофиқ, бўш иш ўринлари учун эълон қилинган очиқ танлов бўйича номзодлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтди. Унда муассаса директори Алишер Темиров бошчилигадаги комиссия томонидан номзодларнинг билим, малака ва касбий қобилиятлари холисона баҳоланди.
Марказда ходимларни ишга қабул жараёнининг шаффоф ва очиқ тарзда ташкил этилиши орқали истеъдодли мутахассисларни жалб қилиш, уларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсад қилинган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube