Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟦🟦🟦🟦🟦
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолияти билан танишди
Бугун, Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолияти билан танишиш мақсадида "Tashkent Pharma Park"га ташриф буюрди.
Учрашув якунида, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишда инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Учрашувда Исматжон Азизов қўмита томонидан юртимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот ўтказди. Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга курашиш бўйича 2024-2028-йилларга мўлжалланган Миллий стратегияни ижроси таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари тақдимотда алоҳида тоифадаги кучли таъсир этувчи моддалар билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш, уларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби, сақлаш, йўқ қилиш, ҳисоботларни олиб бориш тартиблари ҳамда қўмитанинг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишда инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube