🟦🟦🟦
«Novamed-2024» IV Бутунроссия Халқаро форуми давом этмоқда
Москва шаҳрида "Novameд-2024 — тиббий буюмлар айланмаси" IV Бутунроссия халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Россия Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати томонидан ҳар йили ташкил қилинадиган ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг турли давлатларидан етакчи мутахассислар иштирок этмоқда.
Хабар берганимиздек, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси директори Алишер Темиров бошчилигидаги делегация ҳам мазкур форумда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, анжуман доирасида “Тиббий буюмлар бозоридаги халқаро муносабатлар: замонавий тўсиқлар” мавзуидаги халқаро сессияда марказ директори, Ўзбекистон Республикасида тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик нормалари, юртимизда тиббий буюм ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказиш жараёни ва муддатлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, сессия давомида соғлиқни сақлаш соҳасида янги инновацион ечимларни татбиқ этиш, халқаро талаб ва стандартларга мос равишда тиббиёт буюмларининг сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Бу йилги анжуманда Туркия, Бразилия, Хитой, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Миср, Арманистон, Беларус Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлардан ташриф буюрган экспертлар соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий ёндашувларни муҳокама қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бир майдонда жам бўлишган.