O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Ҳарбий хизматга оид қонунга ўзгартишлар киритилмоқда
😎 Фракция мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
📌 Ҳужжат мудофаа соҳасидаги электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш, ҳарбий хизматга чақирув жараёнларини автоматлаштириш ҳамда сержантлар таркиби учун янги унвонлар жорий этишни назарда тутади.
⚡️ Тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, ҳарбий рўйхатга олиш ва ундан чиқариш жараёнлари соддалаштирилиб, маълумотлар идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон тарзда юритилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида сержантлар таркиби учун янги ҳарбий унвонлар белгиланиши режалаштирилган. Бу ўзгаришлар ҳарбий хизмат нуфузини ошириш ва Қуролли Кучларни профессионал тузилма сифатида ривожлантиришга қаратилган.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг