O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
Конституция – ёшлар нигоҳида
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишлаб “Конституция – ёшлар нигоҳида” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
✅ Мулоқотда 14 та ҳудудда ташкил этилган студияларда “Zoom” платформаси орқали олий таълим муассасаларининг 350 дан ортиқ фаол талаба-ёшлари бевосита иштирок этишди.
Тадбирда қатнашган соҳа мутахассислари томонидан янги таҳрирдаги Конституциямиз инсон ҳуқуқларини таъминлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
🇺🇿 Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Тошкент давлат Юридик университети профессор ўқитувчилари ва бошқа соҳа мутахассислари ёшлар билан ўз фикр-мулоҳазаларини бўлишишди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

🗣️ Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, ҳокимият тармоқларини тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимида парламент ролини ошириш, давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини яхшилашда драйвер вазифасини бажараётгани таъкидлаб ўтилди.