Инсон қадри улуғланаётган халқчил ислоҳотларнинг давомли бўлиши учун овоз бердим
Бугун Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида бўлиб, сайловда овоз бердим.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда сўнги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида демократик ислоҳотларни жадаллаштириш ва инсон қадрини юксалтириш борасида тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили халқимиз танлови асосида янги таҳрирдаги Конституциямиз қабул қилинди.
Шунга мувофиқ, бу йилги сайловлар мутлақо янги форматда, янгича талаблар асосида, қолаверса, жуда кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтмоқда. Яъни, сайловлар дунёнинг энг илғор давлатларида қўлланиб келаётган можаритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказиляпти.
ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар, маҳаллий кенгашларга эса 5695 нафар муносиб номзодларини кўрсатди.
ЎзЛиДеП етакчи куч сифатида бу йилги сайловолди тарғибот тадбирларида 1 миллион 600 мингдан ортиқ аъзоларимиз, партия фаоллари, партиянинг маҳаллий кенгашлардаги вакиллари, волонтёрларимиз билан фаол қатнашди. Қонунчиликда белгиланган барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланилди.
Аминмизки, халқимиз тўғри танлов қилади. Сайловларда фаол иштирок этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик қадриятлар ва инсон қадри улуғланаётган халқчил ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
@a_xaitov