Депутат Хонобод шаҳрида ўрганиш ишларини олиб борди
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Депутати Ойбек Юлдашев Хонобод шаҳрида бўлиб, турли соҳа вакиллари билан учрашди ва ижтимоий соҳа объектларида, аҳоли хонадонларида бўлиб қонунчиликдаги янгиликлар, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар юзасидан керакли кўрсатма ва тавсияларни берди. Халқ вакили дастлаб, Хонобод шаҳридаги шаҳар ва вилоят кенгаши депутатлари билан ҳудуддаги муаммоли масалалар юзасидан учрашиб муаммоли ҳолатларни бартараф этишда депутатлик назоратини ўрнатиш кераклигини айтиб ўтди.
Учрашувлар давомида
маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан самимий мулоқотда бўлди.
Халқ вакили "Хидирша"МФЙ даги ҚВП фаолияти ва ҳудудда жойлашган чиқинди полигонини бориб кўрди ва атрофлича ўрганди. Шунингдек, ёшлар саноат зонасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар фаолияти билан танишди ва уарнинг мавжуд таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланишини билдирди.
Шунингдек юқоридаги масалалар юзасидан сектор раҳбарлари билан мулоқотда бўлди. https://t.me/uzlidep_andijon