🔴 “Uzbekistan Airways: доимгидек чегирма бор лекин арзон чипта йўқ
✔️Талабаларни 10 дақиқа хурсанд қилган «чегирма»
Эълон берилганидан сўнг 5 дақиқа ўтмай компания сайти яхши ишламай қолди. Энг харидоргир йўналишларда билетлар эса йўқ, ёки фақат қиммат жойларгина қолган.
Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Uzdiplomat.uz мухбири уч хил йўналиш билетларини мавжудлигига қизиқди.
Масалан, Қаршига 28 декабргача билет йўқ. Шу куни учадиганининг энг арзони эса 653 минг сўм.
Урганчга учадиган самолетга эса энг арзон билет 884 минг 217 сўмга олинади.
Термизга учмоқчи бўлганлар эса 26 дан билет қолган. Багажсиз 734 минг 581 сўм, юк билан 802 минг тўлаш керак.
Эслатма, талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X