⚡️Умра лицензиясининг янги шартлари эълон қилинди
Энди Умрага юбориш учун 1 миллион доллар керак бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 300-сонли қарори билан, Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматларини ташкил этиш учун турфирмаларга янги лицензия шартларини эълон қилди:
➖ 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни «Зиёрат жамғармаси»га захира қилиб қўйиш;
➖ Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида мутахассисни тайинлаш;
➖Турфирма штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
➖Вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
➖Ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
➖ Зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг фақат «Умра визаси»ни расмийлаштириш – бошқа виза билан олиб бориш ноқонуний ҳисобланади;
➖ Умра хизматлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар учун тўловларни банк орқали амалга ошириш;
➖ Зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, хусусан ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш;
➖ Халқаро йўналишда 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга, бу даврда йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпания билан ҳамкорлик қилиш;
➖ Зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш ва қайтиш авиачипталарини харид қилиш;
➖ Зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
➖ Умра хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
➖ Хизматларни лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойдаги ваколатхона ёки филиал орқали кўрсатмаслик.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X