Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушди
Тошкент вилояти ИИББ
8 март куни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган D022 «Нурафшон — Оққўрғон — Янгийўл» автомобиль йўлининг 58 километрида жойлашган кўприкнинг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берди.
Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Чунки шикастланиш вақтида кўприкда фуқаролар ва транспорт воситалари бўлмаган.
«Ҳозирда кўприк тегишли ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳаракат иштирокчиларини хавфсизлик ҳаракатланиш чоралари кўрилди», дейилади хабарда.
Туман ҳокимлиги 50 йил аввал қурилган кўприк таъмирталаб холатда бўлганини маълум қилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X