🔴 Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, “ТЕМУ”дан фойдаланиш чекланади
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ТЕМУдан фойдаланмасликни сўрамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг ТЕМУ электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш тўғрисида ахборот берди.
«Электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.
Мамлакатимиз фуқароларига хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим электрон савдо платформалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги аниқланди», дейилади унда.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, “ТЕМУ” платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.
Тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, юртдошларимиздан бугунги кундан бошлаб “ТЕМУ” платформасида буюртма бермаслик сўралган.
Агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X