Грузия Бош вазири Тошкентга келди
Бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган, дейилади Ўзбекистон Бош вазири матбуот хизмати хабарида.
Аслида Кобахидзенинг ташрифи 20−22 февраль кунларига режа қилинганди. Грузия Бош вазирнинг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакатнинг турли соҳаларда, айниқса, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилгани хабар қилинган.
Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X