Дунёнинг машҳур юлдузлари тарихий алломаларимизга бағишланган роликларда қатнашади
Ислом цивилизацияси марказининг янги медиалойиҳасига Морган Фримен, Дензел Вашингтон, Мел Гибсон, Бурак Озчивит, Бен Кингсли, Анжелина Жолини жалб этиш режалаштирилган.
Марказнинг Кенгайтирилган илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида бу ҳақида маълумот берилди.
Ташкилот ахборот хизматининг хабар беришича, Кенгаш давомида Марказ ҳақида халқаро стандартларга жавоб бера оладиган медиалойиҳалар устида ҳам иш бошлангани айтиб ўтилган.
Юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида дунёнинг етакчи ахборот платформалари Euronews ва CNN форматида креатив роликлар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилади.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Ушбу медиа-лойиҳалар бутун дунёга Ўзбекистоннинг таниқли тарихий шахслари, кашфиётлари, замонавий илм-фан ва техниканинг асосига айланган ўзбек олимлари, файласуфлар ва мутафаккирлар ҳақида ҳикоя қилади. Буюк алломалар меросини қайта тиклаб, инсоният тараққиётига йўл очади. Ушбу меросни глобал даражада тақдим этиш учун дунё юлдузларининг ҳикоячи сифатида иштирок этиши режалаштирилган. Морган Фримен, Дензел Вашингтон, Мел Гибсон, Бурак Озчивит, Бен Кингсли, Анжелина Жоли шулар жумласидандир», дейилади хабарда.