Мадинадан Фарғонага учган самолёт Туркманистон ҳудудига мажбурий қўнди
1 февраль куни Centrum Air авиакомпаниясининг C63336 рейси билан Мадинадан Фарғонага учган A321neo самолёти Марида (Туркманистон) мажбурий қўнишни амалга оширди. Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, бунга двигателда мой сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Қайд этилишича, Марига худди шу турдаги A321neo захира самолёти жўнатилган ва у йўловчилар ва уларнинг юкларини Фарғонага етказиб берган.
Centrum Air муҳандислар жамоаси двигателдаги мой оқимини бартараф этди, самолёт тез орада Тошкентга йўловчисиз техник рейсни амалга оширади, дейилади хабарда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X