Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси фаолият бошлади
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси (қароргоҳи Венада) этиб тайинланди.
У Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.
Бахтиёр Ибрагимов 58 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.
1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлайди. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, элчи Бахтиёр Ибрагимов 2023 йил ноябрь ойидан бери мамлакатимизнинг Австриядаги элчиси ҳам ҳисобланади.
Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017−2023) лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X