Agromart dan repost
#Фойдали_маълумотлар
🐛Шарқ мевахўри
(Grapholitha molesta Busck)
🐝Тангачақанотлилар
(Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб.
🐛Зарари:
🥭Шафтоли кўчатларини зарарлаш давомида, кўчат танаси ичида 12 – 15 см узунликда йўл очади, натижада кўчат учки томонидан сўлиб колади, барглар тушиб кетади, ўсимлик ўсиши секинлашади ва букилиб қолади.
🍎Олма ва нокнинг ѐш кучатларига личинка 1 – 2
см гача кириб боради, зарарланган қисмлар қораяди ва қурийди.
Битта личинка 4 – 5 та кўчатни зарарлаши мумкин.
🍐Меваларда эса мева бандлари атрофи ва бандлар орқали кейинги меваларга ҳам ўтиб зарар келтиради.
🍑Данакли меваларни йиғиб олгандан сўнг, личинкалар уруғли мевалиларга ўтади ва яна кўчатларни зарарлаб бошлайди.
✅🌱Биоэкологияси:
🐛Личинкалари пишиқ ипак – пилла ичида дарахтлар танасида, пўстлоқлар орасида тупроқдан 5 – 50 см баландликда қишлайди, баъзан тупроқдаги ўсимлик қолдиқлари орасида, баъзи чириган мевалар ичида ҳам қишлаб чиқади.
🌱Ёзги пиллаларни меваларда, дарахт таналарида, кўчатларда ва бошқа жойларда учратиш мумкин.
💮Ғумбакка ўтишдан олдинги давр 3– 4 кунга бўлинади. Ғумбаклик даври ўртача 10 кунни ташкил қилади.
🍃Ҳаво харорати ўртача 15°С бўлганда капалаклар уча бошлайди.
🦋Бу даврда капалаклар шафтоли шохларининг орасида ва уч қисмига нотуғри шаклда зигзаксимон яъни бир тепага – бир пастга харакат қилиб
учишади.
🦋Капалаклар асосан кун ботишдан то қуѐш корайган пайтгача учади, лекин капалакларнинг бахорги авлодларини кундуз кунлари ҳам учратиш мумкин.
🦋Капалаклар 10 – 14 кун учади, ѐз ва кузда нисбатан кўпроқ учади.
🍂Қишлашга кетишдан олдин, имаголари пайдо бўлгандан 2 – 5 кун ўтгач, ҳаво ҳарорати 15,5°С дан ошганда тухум қуя бошлайди.
💮Тухум қуйиш 7 – 10 кун давом этади. Қишловга кетадиган авлодларини тухумини ургоғи капалак шафтоли баргини орқа томонига (баъзан олча ва олхўрига) олма ва беҳида баргнинг устки қисмига ва ѐш шафтоли ва нок кўчатлари баргларига, ѐзги авлодлари тухумларини мева бандларига ѐки косачаларига қўяди.
🦋Битта урғочи капалак 200 – 400 тагача тухум қуяди.
💮Тухумлардан 6 – 8 кундан кейин личинкалар чиқади ва ѐш ўсимликларни ички қисмини кемириб 8 – 12 кундан кейин ғумбакка айланади.
🐛Кейинги авлод личинкалар ҳам худи шу тарзда зарарлашни давом
эттиради.
💮Ғумбаклик даври 5 – 12 кун давом этади.
🐛Бир авлодни тулиқ ривожланиши 30 кун
давом этади.
🌐Бир йил давомида об-ҳаво шароитларига қараб 4 – 7 та авлод беради.
Манба
🌱@uzagromart
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube