#Фойдали_маълумотлар
🍅🐛ПОМИДОР КУЯСИ ЕТКАЗГАН ЗАРАР САБАБ ҲОСИЛНИ БОЗОРГА ЧИҚАРА ОЛМАЯПСИЗМИ?
📌Морфологияси:
🍅🐛Помидор куяси, тўлиқ ривожланувчи ҳашарот бўлиб, капалак, тухум, қурт ҳамда ғумбаклик фазаларини ўтаб, итузумдошлар оиласига зарар келтиради.
🦋Капалаги:
Кичкина, оч кулранг тусли бўлади. Тинч ҳолатда турганда иккала қаноти елкасига йиғилган бўлади.
🦋Олдинги қанотларининг катталиги 8-10 мм узунликда бўлади. Капалакнинг қўнғир ёки кумушсимон, олд қанотларида ҳарактерли қора доғлар бўлиб, мўйловлари ипсимон (тасбеҳсимон).
💮Зараркунанданинг ипсимон (тасбеҳсимон) мўйловлари, олд қанотларида кумушсимон-кулранг тангачалари ҳамда ўзига хос қора доғлари мавжуд бўлиши уни аниқлаш учун ҳисобга олинадиган энг муҳим идентификацион белгилардан ҳисобланади.
🐛Бундай белгилар қаторига куя қуртининг 1-ёшдан 4-ёшгача бўлган ривожланиши давридаги белгилари ҳам киради.
🐛🦋Бу ҳашаротнинг капалаги асосан кечқурун ҳаракатланади кундузи эса ўсимлик баргининг орқа қисмида жойлашиб олади.
🍅Помидор куясининг капалаги жуда сезгир бўлиб, ўсимлик озгина силкитилса тезда ён атрофга қараб учиб кетади.
🦋Капалакнинг урғочи зотлари 10-15, эркаги эса 67 кун яшайди.
💮Тухуми:
Урғочи капалак асосан ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига айрим пайтларда тупроққа тухум қўяди.
💮Тухуми цилиндр шаклда бўлиб, янги қўйилган тухумлари оқ рангда, камалаксимон товланиб, кийинчалик вақт ўтиши билан тўқ-сариқ тусга айланади.
🐛Қуртлар тухумдан чиқишидан 4-6 соат олдин секин-секин сезиларсиз ҳаракатга кириши кузатилади.
🐛Қуртлар тухум ичини кемириб ўзига чиқиш учун тешик очади ва тухумдан 0,1мм. узунликдаги қурт чиқади.
🐛Қурти:
💮Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг бўлиб, бош қисми эса қорамтир рангда (диагностик белги), бўлади. Қуртларнинг елка томонида биринчи кўкрак сегментида ярим юмалоқ қора доғ мавжуд. Ана шу белгиси билан у картошка куясидан фарқ қилади.
🐚Ғумбак:
💮Сарғиш-кумушсимон рангда бўлади.
🐚Бошқа ҳашаротларнинг ғумбагига нисбатан жуда пишиқ бўлиб, шикастланиши қийин бўлади.
🐛Қуртлар аввалига ипак тўр тўқийди, сўнг ички қаватини тўқийди.
🐛Қуртлар 20-26 соат давомида пиллани тайёрлаб ғумбакка айланади.
🐚Пилланинг узунлиги 5-6 мм, эни 4 мм ни ташкил қилади.
🐚Эркагининг ғумбаги, одатда урғочининг ғумбагига нисбатан кичикроқ бўлади.
Биологияси:
🍅Адабиѐтлар маълумоти бўйича помидор куяси об-ҳаво шароитига қараб, жанубий америкада бир йилда 12-16 марта, Европада 8-10та, Ўртаер денгизи минтақаси мамлакатларида 10-12 тагача авлод бериши кузатилган.
🍅Помидор куясининг бир авлоднинг ривожланиши учун минимал ҳароратда (9оС.- 14оC) - 76 кун давом этади. 20оC да- 24 кун, 27оC да эса - 24 кунда бир авлоднинг ривожланиши тугалланади.
🌐Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш 🏢Институтида лаборатория шароитида олинган дастлабки маълумотлар бўйича 🍅помидор куясининг битта авлоди учун (20-25 °С) ўртача 22-25 кун вақт керак бўлади.
📌Бунда:
💮тухум – 23,
🐛қурт (личинка) – 8-10,
🐚ғумбак – 3-5 ва
🐞етук зот эса 5-7 кунда ривожланиши кузатилди.
✅Қарши кураш усуллари
🍅Помидор куяси помидорни барги гули ва ҳосилини зарарлагани учун унга қарши кураш усуларини бирма бир қўлаш тафсия этилади.
✅Бунда унверсал (сувли тузоқлар) дан фойдалинилганда сувли эритмага помидордан таёрланган маҳсулотни (томат) қўшиб ишлатилса помидор куясини капалакларини сувли эритмага илинади ва капалакларни сонини камайтиради.
🎫Феромон тутқичлардан мониторинг мақсадида қўлланилганда, делта тузоқларида 5-6 дона капалаклар кўрилганда кимёвий ишлов берилиши керак.
Манба
🌱@uzagromart
Web-site| Facebook|
Instagram|
YouTube