Agro-Olam.Uz | Расмий канал dan repost
#Зараркундалар
#Олма
🍏🍎 Олма дарахтида учрайдиган оддий ўргимчаккананинг зарари ва кураш чоралари ҳақида
➡️Зарари. Олма дарахтига кучли зарар етказади, аммо бошқа уруғли ва данакли мева дарахтларига ҳам тушади. У зарарлаган барглар дастлаб сарғаяди, кейин эса қўнғир тусга кириб тўкилиб кетади, дарахт кучли зарарланиб, ҳосили майда, сифатсиз ва кам бўлиб қолади, ҳосилдорлик 35–70% гача камайиши мумкин.
➡️Таърифи. Ўргимчаккана майда бўғим оёқли жонивор бўлиб, уни оддий кўз билан зўрға кўриш мумкин. Танаси овал шаклида, 0,3–0,6 мм, ранги кўкиш-сариқ, устида иккита қорамтир доғи бор.
➡️Урғочилари қишлаганда қип-қизил тусга киради. Тухуми юмалоқ шаклда, рангсиз, личинкасида уч жуфт, етук зотида эса тўрт жуфт оёқлари бор.
➡️Ҳаёт даври. Ўргимчаккана баргнинг орқа томонига жойлашиб, уя ясайди ва шу уяда ривожланади. Урғочи кана ўша уя тагига ўрта ҳисобда 140, кўпи билан 600 донагача тухум қўяди. Об-ҳаво шароитига қараб, ёзда 2–5 кун, эрта кўкламда эса 7–10 кун ўтгач тухумларидан личинкалар чиқади.
➡️Ёз давомида 12–18, шимолий ҳудудларда 14 авлод беради. Уруғланган урғочи каналар октябрь ўрталарида қишлашга кета бошлай-ди, эркак каналар эса қишга бориб деярли қирилади. Каналар қишловга кетиш олдидан қизаради, озиқланишдан тўхтайди. Урғочи каналар кузда қайси далада озиқланган бўлса, ўша далада ёки унинг яқинида (тўкилган барглар тагида, бегона ўтларнинг илдиз бўғзида, тупроқ ёриқларида ва кесакчалар орасида) тирик холда қишлайди. Қишлашдан март ойида – майса ўтлар кўкара бошлаб, суткалик ўртача ҳарорат камида 7°С бўлганида чиқади ва дастлаб куртаклар билан кейинчалик эса баргларга ўтиб озиқланади. Биринчи бўғинлари бегона ўтларга ва кейинчалик эса ўтлар дағаллашганидан сўнг дарахтларга ўтади. Ҳарорат юқори бўлганида кананинг урчиши тезлашади.
➡️Ред Делишез, Голден Делишез, Роум Бют ва Жонатан олма навлари ушбу кана зарарига кўпроқ чалинувчан хисобланади.
➡️Кураш чоралари. Боғларда чанг кўтарилишини камайтириш ва дарахтларни доимий сув билан таъминлаб туриш каналарни тез кўпайишининг олдини олади. Куртаклар бўртиш вақтида минерал мойлар билан таркибида хлорпирифос, абамектин ёки диазинон бўлган воситаларни аралаштириб ишлов берилади. Вегетация даврида агар ҳар бир баргда 10 тадан ортиқ тирик кана топилса, таркибида абамектин, геситиазокс, спиротетрамат, амитрац, бифентрин ва пропаргит бўлган препаратлар билан ишлов берилади.
➡️Кимёвий усул:
1. Ортус 5% с.к — 0.75 л/га;
2. Зум 11% к.э — 0.25 л/га;
3. Вертимайк Дуо эм.к — 0.2 кг/га;
4. Гексамек 11.8% сус.к — 0.4 л/га;
5. Энвидор спид 24% с.к — 0.25 л/га;
6. Крафт 3.6% — 0.4-0.6 кг/га
➡️(Абалон, Абамек, Алгамек, Алтқн, Верти-мек, даламектин, Неомектин, Пилармектин, Тетрамектин, Торпедо, Эн-томектин);
7. Ниссоран 5% н.кук — 0.6 кг/га;
8. Ниссоран 10% н.кук — 0.3 кг/га;
9. Саммайт 20% н.кук — 1 кг/га.
➡️Маълумотлар Шухрат Аброровнинг Ўзбекистонда Замонавий Интенсив
Олма Боғлари китобига асосланиб тузилган.
Манба: 👉Karantin_Kitoblar👈
👨💻 Agro-Olam.uz веб сайтининг телеграмдаги расмий саҳифасига обуна бўлинг Дўстларга улашинг. 👇👍
https://t.me/joinchat/AAAAAEJ8412qlXfug5wkCA