Agromart dan repost
#Фойдали_маълумотлар
Томорқада Сим қуртидан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин?
🐛Сим қурти – бу халқ тилида Темиртак деб номланган учадиган қўнғизнинг личинкаси.
🐛Бу зараркунанда картошка, сабзи ва бошқа сабзавотларнинг бутун ҳосилига зарар етказиши мумкин. У илдизмева ва новдаларни (пояларни) тешади, ейди ва шу билан экинни нобуд қилади.
🐛Сим қурти тушган экинда ҳосил кам бўлади, у ҳам бўлса ейилган бўлади.
🥔Зарарланган картошкани бутун қиш давомида сақлаб бўлмайди.
🐛Сим қуртининг картошка ҳосилини ва экин поясини зарарлаши.
🌐 Шунинг учун агар сиз, масалан, картошкани чопиқ қилганда агатларда сим қурти пайдо бўлганини кўрсангиз, у билан курашиш учун тезкор, жиддий чораларни кўриш керак бўлади. Экинларга сим қурти тушганини палагидан қараб билса ҳам бўлади:
✅ Агар палак сарғаяётган ва сўлиётган бўлса, катта эҳтимол билан илдизмеваларни зараркунанда еяётган бўлади.
🐛Сим қуртига қарши курашишда халқ усуллари:
Энг аввало, бу зараркунандалар билан курашишда ҳеч қандай кимёвий воситалар қўлланишни тавсия этмаймиз.
Базудин ва Почин сингари препаратлар ҳаддан ташқари заҳарли, шунинг учун хавфсиз эмас.
🌐 Шу боисдан биз ўз тавсияларимизда халқ усулларига оид бўлган табиий воситаларни келтириб ўтамиз.
✅ Профилактика ва сим қурти билан курашиш:
🐛Сим қурти пайдо бўлишини кутиб ўтириш керак эмас, энг яхшиси, унинг пайдо бўлишини олдини олиш керак.
✅ Бунинг учун профилактик чораларни кўрамиз.
☝️1. Сим қурти зах ва нордон ерларни, ҳар хил чиринди ва бегона ўтларни яхши кўради. Шунинг учун биринчи навбатда ерга ишлов бериш керак:
☝️2. Картошка экишдан олдин ва ҳосилни йиғиштириб олгандан сўнг ва Барча бегона ўтларни, айниқса буғдойиқни (ғалласимон ўсимлик) тозалаб ва личинкаларни йўқ қилган ҳолда агатни (ерни) албатта ағдариб чиқиш;
☝️3. Ерни нордонлигини камайтириш: оҳак, мел, кул ёки доломит уни билан;
☝️4. Зараркунандаларни чўчитиш учун агатни аммиакли селитра ёки сульфат аммоний (1 квадрат метрга 30 грамм меъёрида) билан ишлов бериб чиқиш мумкин.
☝️5. Картошка экаётганда ҳар бир чуқурчага (яъни, картошка экиладиган чуқурчага) 5 г марганцовка кукунини 10 л сувга аралаштириб тайёрланган аралашмани қуйиб чиқиш тавсия этилади.
☝️6. Сим қурти дуккакли экинларни ёқтирмайди, шунинг учун қатор атрофида (қатор периметри бўйича) ва ҳатто картошка қаторлари орасига ловия, нўхат экиб чиқса бўлади.
☝️7. Сим қурти учун турли хўраклар (тузоқлар) самарали бўлади.
- Картошкани экишдан олдин агатга сули ёки буғдой сепилади. Сим қуртини уларни нишлари (ниҳоллари) жалб қилади. Икки ҳафтадан кейин майсалар кавлаб олиниб, уларда йиғилиб қолган личинкалар билан бирга йўқ қилинади.
✅ Бошқа усул
🥔 Картошкани олиб, уни иккига бўламиз ва ҳосил бўлган бўлакларга узунроқ чўп суқиб, 10-15 см ли чуқурчаларга кўмиб чиқамиз. Ҳар куни ушбу қопқонни кавлаб олиб, у ерда йиғилган зараркунандаларни териб йўқ қиламиз.
🥔 Картошка бўлагининг кесилган юзасидан бир қатлам кесиб олиб, кесимни янгилаймиз ва яна чуқурчага кўмиб чиқамиз.
🐛Сим қурти учун хўрак
Бундай тузоқларни бутун ёз қўлланиш мумкин. Бироқ зараркунандаларни олдиндан тузоққа тушириш ва йўқ қилиш мақсадида картошкани экишдан олдин тузоқларни албатта қўлланиш керак.
✅ Агар ушбу тавсиялар сим қуртига қарши профилактика ва курашишда қўлланилса, томорқадаги сим қуртлари жуда камайиб кетади.
✅ Натижада картошка ҳосили мўл бўлиб, мевалари соғлом бўлади ва бутун қиш бўйича яхши сақланади.
Манба: Karantin_Kitoblar телеграм канали
🌱@uzagromart
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube