Атлантика океани устидан ўчиб ўтган биринчи учувчи аёл
Ҳаёти
Парвозлари
Вафоти
Амелия Эрҳарт 1937-йил Тинч океанидаги Ҳоуленд оролида ғойиб бўлади. Икки йиллик қидирувдан сўнг 1939-йили унинг ўлими эълон қилинади
Атлантика океани узра парвоз этаётган ҳар бир киши бу аёлнинг матонатини эслаб ўтади. Чунки ўша даврда учувчи аёлларга беписандлик қилишган. Бу аёл эса одамларнинг аёл учувчиларга бўлган фикрини ўзгартирган.
@uzbtarixkanal
Адиба ва учувчи Амелия Эрҳарт 1897-йилнинг 24-июлида Ақшнинг Канзас штати Атчисон шаҳарчасида туғилган.
✈️ Ёшлигидан учишга қизиққан Эрҳарт 1920-йилда биринчи бор ҳавога кўтарилади — Калифорния авиасалонида 10 доллар эвазига уни машҳур учувчи Френк Хоукс самолётда айлантиради
Ҳаёти
1921-йилнинг январида учувчи бўлиш мақсадида ўқишга топширган. Бир йилдан сўнг Эрҳарт 4,3 минг метр баландликка кўтарилиб, ўзининг биринчи рекордини ўрнатган; бундай баландликка олдинлари бирор аёл учувчи кўтарилмаган эди. 1923-йилда қиз парвозлар учун лицензия олиб, дунёдаги дипломга эга 16 учувчидан бирига айланган.
Парвозлари
1928-йил 18-июнда Амелия Эрҳарт самолётда Атлантика океанини ошиб ўтган биринчи аёл учувчи бўлди. Эрхарт бу парвозни 20 соат 40 дақиқада якунлади. Амелия мазкур қаҳрамонлиги учун учувчиларнинг "Жасорат хоч"и билан тақдирланган. Ўз фаолияти ҳақида бир нечта китобларни ёзиб, "99" деб номлаган, учувчи аёлларни тайёрлайдиган ташкилотни яратган ва унинг биринчи президенти бўлган.
1935 йилда Амелия Эрҳарт Гавайи оролларидан Калифорнияга 18 соат давом этган биринчи якка парвозни амалга оширди. Бундай узоқ парвозни амалга ошириш чоғида кўплаб учувчилар ҳалок бўлди, АҚШ ҳукуматининг махсус қарори билан барча уринишлар охир-оқибат тақиқланди, аммо Эрҳарт ўзи учун махсус рухсат олди.