"Тенгиз" ("Тақдир поезди"): аёл матонати ва умид ҳақидаги фильм
Режиссёр Мансур Абдухолиқовнинг "Тенгиз" бадиий фильми аёл матонатига бағишланган.
“Тенгиз” фильми “Қудуқ” кинокартинаси ижодкорларининг навбатдаги ижод маҳсулидир. Асар қаҳрамони тасодиф туфайли ногиронга айланиб қолса-да, тушкунликка тушмай, тикувчиликни ўрганиб, тадбиркорликни бошлайди. Шу тариқа фильмда Мўйноқлик Манзура Эрниёзова каби кучли аёлларнинг ирода ва матонати кўрсатиб берилади.
Шу билан бир қаторда, фильмда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган Оролбўйи экологик вазият муаммолари ҳам ўз аксини топади.
Фильм сценарийсини Ғиёс Шермуҳаммад ҳамда Шуҳрат Ризаев ёзишган. Картинада бош ролларни Ситора Фармонова, Феруза Саидова, Роза Пиязова каби маҳоратли актрисалар ижро этишган.
"Тенгиз" бадиий фильми “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” ДУК томонидан тасвирга олинди.
Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook