#Отамиз_учун_ижод
Кутиб яшадим
Бор Худосан
Барҳақ Худосан
Йўлимга нур
Қалбга Зиёсан
Суянганим
Борим, Дунёсан
Мўжизангни
Кутиб яшадим.
Сен ёдимда
Ёнимда турдинг
Юрагимда
Тахтингни қурдинг
Сўқмоқларда
Етаклаб юрдинг
Манзилимни
Кутиб яшадим.
Яхши-ёмон
Ёнимда бўлди
Азизларинг
Жонимда бўлди
Ноҳақликдан
Паймонам тўлди
Ҳақиқатинг
Кутиб яшадим.
Сўқирларга
Айладинг йўлдош
Бири айёр
Бири бағри тош
Ногоҳ оқса
Кўзимдаги ёш
Рахм-шавқатинг
Кутиб яшадим.
Сано айтдим
Дилим тўла қон
Саноларим
Тинглади осмон
Одамлару
Бу дунё ёлғон
Чин инсонни
Кутиб яшадим
Тош отдилар
Ўнгу-сўлимга
Тузоқ қўйиб
Мудом йўлимга
Ташладилар
Танам ўлимга
Нажотингни
Кутиб яшадим
Имонимни
Қилдилар синов
Хаётимга
Бошлашдилар ов
Яшашимга
Қўйишганда ғов
Ёрдамингни
Кутиб яшадим.
Бор Худосан
Тирик Худосан
Дардларимга
Шерик Худосан
Зулмат келса
Ёлғиз Зиёсан
Хузурингни
Кутиб яшадим.
Равшан Хизиров
Кутиб яшадим
Бор Худосан
Барҳақ Худосан
Йўлимга нур
Қалбга Зиёсан
Суянганим
Борим, Дунёсан
Мўжизангни
Кутиб яшадим.
Сен ёдимда
Ёнимда турдинг
Юрагимда
Тахтингни қурдинг
Сўқмоқларда
Етаклаб юрдинг
Манзилимни
Кутиб яшадим.
Яхши-ёмон
Ёнимда бўлди
Азизларинг
Жонимда бўлди
Ноҳақликдан
Паймонам тўлди
Ҳақиқатинг
Кутиб яшадим.
Сўқирларга
Айладинг йўлдош
Бири айёр
Бири бағри тош
Ногоҳ оқса
Кўзимдаги ёш
Рахм-шавқатинг
Кутиб яшадим.
Сано айтдим
Дилим тўла қон
Саноларим
Тинглади осмон
Одамлару
Бу дунё ёлғон
Чин инсонни
Кутиб яшадим
Тош отдилар
Ўнгу-сўлимга
Тузоқ қўйиб
Мудом йўлимга
Ташладилар
Танам ўлимга
Нажотингни
Кутиб яшадим
Имонимни
Қилдилар синов
Хаётимга
Бошлашдилар ов
Яшашимга
Қўйишганда ғов
Ёрдамингни
Кутиб яшадим.
Бор Худосан
Тирик Худосан
Дардларимга
Шерик Худосан
Зулмат келса
Ёлғиз Зиёсан
Хузурингни
Кутиб яшадим.
Равшан Хизиров