#Муқаддас_Калом_бўйича_ибодат
📖
1 САЛОНИКАЛИКЛАР, 2 САЛОНИКАЛИКЛАР 🙏🏻 Худо мени танлаб олганини биламан.
📖 1 Салоникаликлар 1:4
🙏🏻 Худони янада кўпроқ мамнун қилишга астойдил ҳаракат қилавераман.
📖 1 Салоникаликлар 4:1
🙏🏻 Менинг муқаддас бўлишим Худонинг иродасидир.
📖 1 Салоникаликлар 4:3
🙏🏻 Мен муқаддаслик ва иззат–ҳурматга лойиқ тарзда ўзимни тута билишим керак.
📖 1 Салоникаликлар 4:4
🙏🏻 Худони билмаган бутпарастлардай шаҳвоний ҳирсга қул бўлмайман.
📖 1 Салоникаликлар 4:5
🙏🏻 Худо мени ҳаром йўлдан юришга эмас, балки муқаддас бўлиб яшашга чақирди.
📖 1 Салоникаликлар 4:7
🙏🏻 Осойишта ҳаёт кечиришни, ўз ишим билан машғул бўлишни, қўлларим меҳнати билан тирикчилик қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Шунда Раббим Исога ишонмайдиганларнинг иззат–ҳурматини қозонаман ва бошқаларнинг қўлига қараб қолмайман.
📖 1 Салоникаликлар 4:11-12
🙏🏻 Мен ёруғликда яшайман, кундуз кунга тегишлиман. Ахир, мен зулматга, тунга тегишли эмасман. Шунинг учун бошқаларга ўхшаб ухлаб қолмайман. Мен уйғоқ, ҳушёр бўлишим керак.
📖 1 Салоникаликлар 5:5-6
🙏🏻 Мен эса кундуз кунга тегишли эканман, имон ва севги совутини, бошимга нажот умиди дубулғасини кийиб, ҳушёр тураман. Чунки Худо мени ғазабга учрасин деб эмас, балки Раббим Исо Масиҳ орқали нажот топишим учун тайинлади.
📖 1 Салоникаликлар 5:8-9
🙏🏻 Мен тирик бўлсам ҳам, ҳаётдан кўз юмсам ҳам, У билан бирга яшашим учун Раббим Исо мен учун ўлди.
📖 1 Салоникаликлар 5:10
🙏🏻 Ёмонликка ёмонлик қайтармайман, балки ҳар доим бошқаларга ва ҳаммага яхшилик қилишга интиламан.
📖 1 Салоникаликлар 5:15
🙏🏻 Ҳамиша хурсанд бўлиб юраман. Тинмай ибодат қиламан. Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукур қиламан, чунки мен, яъни Исо Масиҳга имон келтирган инсон учун Худонинг иродаси шудир.
📖 1 Салоникаликлар 5:16-18
🙏🏻 Муқаддас Руҳнинг ўтини сўндирмайман. Башоратларни камситмайман. Ҳаммасини текшириб кўраман. Яхшиликни маҳкам тутиб, ҳар қандай ёмонликдан қочаман.
📖 1 Салоникаликлар 5:19-22
🙏🏻 Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи мени бутунлай покласин. Раббим Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳим, жоним ва танам бенуқсон сақлансин.
📖 1 Салоникаликлар 5:23
🙏🏻 Мени даъват қилган Худо садоқатлидир, У ҳар доим Ўз айтганини бажаради.
📖 1 Салоникаликлар 5:24
🙏🏻 Худойимиз мени Ўз чақириғига лойиқ деб топсин, Ўз қудрати билан менинг барча яхши ниятларимни рўёбга чиқарсин, имон билан қилган ишларимни амалга оширсин.
📖 2 Салоникаликлар 1:11
🙏🏻 Муқаддас Руҳ кучи билан поклансин ва ҳақиқатга ишонсин деб, Худо мени бошиданоқ нажот учун танлаган эди.
📖 2 Салоникаликлар 2:13
🙏🏻 Мени севадиган, Ўз инояти билан менга тенгсиз жасорат ва барқарор умид берган Отам Худо ва Раббим Исо Масиҳнинг Ўзи менга далда берсин, ҳар бир қилган яхши ишим ва сўзимда менга куч ато қилсин.
📖 2 Салоникаликлар 2:16-17
🙏🏻 Аммо Раббим Исо садоқатлидир. У мени кучга тўлдириб, ёвуз шайтондан ҳимоя қилади.
📖 2 Салоникаликлар 3:3
🙏🏻 Раббим Исо Масиҳ юрагимни Унга содиқ бўлишга ва Худони севишга йўналтирсин.
📖 2 Салоникаликлар 3:5
🙏🏻 Ҳеч қачон яхшилик қилишдан чарчамайман.
📖 2 Салоникаликлар 3:13
🙏🏻 Тинчлик манбаи бўлган Раббим Исонинг Ўзи менга ҳар доим ва ҳар йўсинда тинчлик берсин. Раббим менга ёр бўлсин.
📖 2 Салоникаликлар 3:16
@Iso_Nomi_bilan_Omin