“ОНАМНИНГ ҚАБРИ”
😢😢😢
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан йўл юриб бир қабр бошига етганларида уларга ўтиришни буюрдилар. Барчаси жойлашиб ўтирдилар. Сўнг ўзлари аста қадам ташлаб қабрга яқин ўтириб узоқ муножот қилдилар. Кейин овозини чиқариб йиғлай бошладилар. Бизлар ҳам йиғладик. Кейин эса саҳобалар томон юзландилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Нима нарсадирки, сизни йиғлатди, сизни кўриб биз ҳам йиғладик ва қўрқиб кетдик?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тутдилар. Кейин саҳобаларга имо қилдилар. Улар ҳам яқин бўлишди.
– Менинг йиғлашимдан қўрқдиларингизми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Саҳобалар жавоб беришди:
– Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!
– Икки ёки уч бора шундай деб сўраганларидан кейин баён қилдилар:
– Мен муножот қилганимни сизлар кўриб турган бу қабр менинг онам – Омина бинти Ваҳбнинг қабри. Раббимдан уни зиёрат қилишга изн сўраган эдим, изн берди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Uychi_ziyo