Sirdaryolik_Insider dan repost
Таълимдаги катта пуллар ва катта саволлар
Америкада Трамп маъмурияти Таълим департаментини ёпиш ҳақида ўйлаяпти. Қизиғи шундаки, бу департамент бутун АҚШ таълим тизимини бошқаради ва унинг йиллик бюджети 100 миллиард доллар атрофида, яъни бизнинг бутун ЯИМимизга тенг!
Бу тузилма мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача, махсус таълим ва кам таъминланган талабаларни қўллаб-қувватлашгача жавоб беради. Лекин натижалар кутилгандек эмас, шунинг учун Трамп ва унинг жамоаси бу йўналишни қайта кўриб чиқмоқчи.
Бизчи?
Бизда таълим тизими иккита вазирлик ва бир неча агентликка бўлинган. АҚШда битта департамент бажарадиган вазифани бизда иккита вазирлик "бўлиб олган". Ҳар бири ўз йўналишида ишлайди, лекин ўзаро ҳамкорлик масаласи жуда суст.
Яъни, АҚШда 100 миллиард долларлик битта вазирлик бор, бизда эса миллиардлар кам, лекин вазирликлар кўп.
Мантиқ қаерда?
Ўқувчи мактабга борса – бир вазирлик, университетга кирса – иккинчиси, агар махсус таълим керак бўлса – учинчиси... Ҳар бирини бошқаришга алоҳида бюджет, алоҳида раҳбарлар, алоҳида қарорлар, лекин ягона стратегия йўқ.
Шундай экан, савол туғилади: биз бюрократияни озайтириш ва сифатни ошириш ҳақида ўйлаяпмизми ёки вазирликлар сонини кўпайтиришни ривожланиш деб ҳисоблаймизми?
Шу пикрларга бир анекдот эсимга тушиб кетди;
Бола отасидан сўрапти:
– Дада, нима учун бизда таълимни назорат қилиб туришга, иккита таълим вазирлиги ва қанақадир агентликлар бор?
– Улар ўзаро келишиб ишлайди, ўғлим.
– Ҳмм, демак, мен эртага мактабга борсам, халқ таълими вазирлиги жавобгар, университетга кирсам – олий таълим вазирлиги, тўғрими?
– Ҳар ҳолда шундай бўлиши керак...
– Кейин мен университетни тугатсам, иш тополмасам, ким жавобгар?
– Унда сен Меҳнат вазирлигига мурожаат қиласан, ўғлим. 😆
📱Канал👉Sirdaryolik_insider