Эгоист болалар
Фарзанди ёки ўқувчиси фақат ўзини ўйлайдиган, худбин бўлиб улғайган устоз ёки ота-онага ҳавас қилиб бўлмайди.
Чунки жамият учун масъулиятли, ғамхўр ва ҳамдард инсонни тарбиялаш — катталарнинг энг асосий вазифаларидан бири.
Эгоизмнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?
1. Боланинг мақсадига инжиқлик ёки кўз ёш орқали эришишига йўл қўймаслик.
2. Унинг эътиборини бирон нарса фақат унда борлигига эмас, балки уни бошқалар билан бўлишиш аҳамиятига қаратиш.
3. Бирор нарсанинг охиргисини бераётганда, уни бошқалар билан бўлишишга ўргатиш.
4. Болани атрофидагиларнинг ижобий жиҳатларини кузатиш ва улар ҳақида фикр билдиришга рағбатлантириш.
5. Унинг тенгдошлари билан қиёслашдан эҳтиёт бўлиш, айниқса, «сен улардан яхши», «улар сенга ета олмайди» каби фикрларни сингдирмаслик.
6. Уй ишларида иштирок этишни одатга айлантириш.
7. «Сен учун мана буни қилдик» каби ёндашувдан қочиш, яъни унга атрофидагилар нимадир қурбон бераётганини тажовузкорлик билан кўрсатмаслик.
Энг муҳими, эгоизм кўп ҳолларда инсоннинг ўзини гўёки танланган ва бошқалардан устун деб ҳис қилишидан пайдо бўлади.
Шу боис болага муҳаббат ва ишончни уйғотишда, унинг шахсий қадриятларини шакллантиришда ҳушёр бўлиш керак.
Зеро, устоз ва ота-она меҳри охир-оқибат ғамхўр ва ҳамдард инсонни тарбиялаши лозим.
@Ustoz_kundaligi