Таълим-тарбияда киноя: мақбул ёки номақбул усул?
Енгил ҳазил, самимий кулгу одамларни бир бирига тез яқинлаштириши аниқ. Ўқувчи билан яқин дўстона муносабат ўрнатишни қайси устоз истамайди?!
Педагогнинг моҳирона кинояси тажанг вазиятни юмшатиши, синфда ҳиссий енгиллик, мулоқотга очиқлик кайфиятини кучайтириши орқали балки шу мақсадга эриштирар мумкин.
Ахир киноя, ўқувчига нисбатан танқидни қўполлашмай, синфдаги муҳитни таранглаштирмай амалга ошириш имконини беради.
Албатта, педагогик жараёнда киноянинг устун томонларидан унумли фойдаланиш учун айрим муҳим қоидаларни назардан қочирмаслик талаб қилинади:
1.Киноянинг психологик ва коммуникатив ҳавфларини инобатга олиш – ўқувчининг умумий даражаси “коса тагидаги ним коса” ни тушунишга қодирлиги, гапнинг маъноси қолиб, уни масхаралашга интилишдек қабул қилиш эҳтимолини ўйлаб кўриш. Бунинг учун кинояда кўпроқ ўқитувчи ўзига қаратилган мурожаатлари енгилроқ ҳис этилишини тушуниши зарур.
Дейлик, кўпинча уй вазифасини бажармай келадиган ўқувчи бир сафар чала-чулпа бўлса-да ҳаракат қилиб келганда, “Фалончиев, қуёш бугун қаердан чиқди”, деган ташқарига йўналган киноядан “Раҳмат сенга, очиғи менинг тобора ўлиб бораётган умидларимни тирилтириб юбординг” мулоҳаза мақбулроқмикан...
2.Киноя шахсни камситиш воситасига айлантирилмаслиги – боланинг объектив ўзгартира олмайдиган нарсалари (оилавий шароити, қандайдир жисмоний белгилари, қайсидир фаолият турларидан табиий ожизлиги ва ҳ.) киноя объектига айлантирилмаслиги.
Масалан, узоқдан қатнаб, кўпинча кечиқиб қоладиган болага “Кейинги сафар ортингдан вертолёт жўнатайликми энди...” кабилида киноя қистиргандан кўра, “Дарснинг бир қисмини ўрганмай қолдинг-ку, мен эса бу иш учун ойлик оламан, энди виждон азобида бугун ухлолмайман, тинчгина ухлашимни истасанг, танаффусда ёки дарсдан кейин олдимга келиб қолиб кетган жойларингни билиб оларсан”, деган мақбулроқмикан...
3.Киноя ишлатиладиган гуруҳнинг хусусиятларини ҳисобга олиш – синф ўқувчилара ўртасида шаклланган муносабатлар, кўпчилик болаларнинг дунёқараши ва идеаллари қандайлигини билиб ёндашиш.
Мисол учун, тажрибамизда синфдаги лидер боланинг хатосига реакция сифатида раҳбар шахс “Болани мақтасанг, иштонига ... қўяр экан” деган қўпол кинояни ишлатганига гувоҳ бўлганмиз, ваҳоланки, етакчининг гуруҳдаги мавқеини ҳисобга олиб, қолаверса, элементар педагогик одобни сақлаб кинояни “Чўққига чиқиш бошқа, чўққида туриш бошқа”, “Агар қани илғорлар орасида йўқлигим билинармикан, деган бўлсангиз, ишонинг йўқлигингиз сезилди” шаклида айтган мақбулроқмикан...
4.Кинояга нишон ўқувчи шахси бўлмаслиги – вазиятдан келиб чиқиб, ўқувчига нисбатан киноя ишлатиладиган бўлса, унда боланинг бутун шахсини эмас, айнан ўша танқидга арзийдиган алоҳида сифаи ёки ҳаракатни мўлжалга олиш.
Хусусан, жисмоний тарбияга махсус кийим олиб келмайдиган болага баъзилар каби “Форма, эсдан чиқди, дейсанми? Ўзингни ҳам эсдан чиқариб қўймабсан-да?” деб эмас, “Билмадим, балки МЧС дан илтимос қиламанми, энди, ҳаммага ҳалиги қор кўчкиси бўлиши мумкин, деб бир кун олдин СМС хабар юборишади-ку, сенга эртага жисмоний тарбияга форма керак бўлади, деган хабарча” жўнатишади, деб ҳазил қилган мақбулроқмикан...
Энг муҳими, ҳар қандай вазиятда ҳам педагогик мақсадда киноянинг қўлланишида бош қоида – суҳбатдошга нисбатан ҳурмат бўлиб турса, унинг замирида яширинган қудратли таъсир кучини тўғри йўналтириш қийин бўлмайди.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi