БЕМОР КЎРГАНИ БОРГАН КИШИНИНГ УЙДАГИ НАРСАЛАРГА НАЗАР СОЛИШИ МАКРУҲЛИГИ
Абдуллоҳ ибн Абулҳузайлдан ривоят қилинади:
"Абдуллоҳ ибн Масъуд бир касални кўргани кирди. У билан бир неча киши бор эди. Уйда аёл киши ҳам бор эди. Келганлардан бири ўша аёлга қарай бошлади. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд унга: "Кўзинг ўйилиб тушса, ўзингга яхши бўларди", деди".
Шарҳ: Аслида назарни номаҳрамлардан ва бировнинг уйидаги нарсалардан сақлаш ҳар доим ҳам керак. Бироқ касал кўргани келган одам назарини аёл кишига қаратиши динимизда айниқса қатъий ман қилинган экан. Шунинг учун ҳам улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳалиги одамга оғир гап айтганлар.
Умуман, бировнинг уйига кирган одам, айниқса, беморни кўргани кирган одам турли нарсаларга қарайвермаслиги керак. Бундай қилиш беодоблик ҳисобланади.
@usmat_ota