ИССИҒИ КЕТКАЗИЛМАГУНЧА ОВҚАТНИ ЕМАЙ ТУРИШ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «*Овқатнинг иссиқлиги кетмагунча ейилмайди»*, деганлар.
Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо: «*Сарид пиширсанг, иссиғи кетгунча устини ёпиб тур», деб, сўнг: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Иссиғини кетказиб ейишнинг баракаси кўпроқ»*, деганларини эшитганман», деганлар.
(Байҳақий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти.)
*ИЗОҲ*: Овқатни иссиқ егандан кўра иссиғини сал кетказиб ейиш баракалироқ ва фойдалироқ бўлади.
• Биринчи: Пайғамбарни тавсиясига амал қилиб савоб олади.
• Иккинчи: Овқатга Аллоҳ барака беради ва овқат озроқ бўлса ҳам одам тўйиб қолади.
• Учинчи: Иссиғи кетказилаган овқат тана аъзоларига, соғликга кўп фойдалар олиб келади. Витаминлар жой жойига етиб боради.
Ва биз билмайдиган кўп баракалари бордир. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир тавсияси ортида кўп фойдалар ва мўжизалар бордирки, буни ҳар ким кўра олмайди.
(Иссиғи кетказилган дегани совуқ ёки илиқ таом эмас, қайноқлиги кетказилган таомдир.)
👉
@usmat_ota