Kitobxon dan repost
Юқорида айтганимдек “Риёзус солиҳийн” Солиҳлар гулшани номли китобни мутолаа қилишга киришганимни маълум қилган эдим.
Ушбу китобни кириш қисмида, муаллиф ва унинг асари хамда муқадимаси мавжуд.
Муаллиф Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий ҳижратнинг 631 йили муҳаррам ойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келган. 676 йил ҳижрий сананинг 24 ражабида чоршанба куни кечаси Наво шаҳрида дорулбақога риҳлат қилган.
Эътбор берган бўлсангиз 45 йил яшаган бўлсада гўёки 800 йил яшагандай, чунки биргина Риёзус солиҳийн китоби 800 йилдан буён эл ардоғида бўлиб келмоқда.
Китобдан иқтибос “шунча йил ўтган бўлса-да, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлиги, дақиқлиги, Қуръони Крим ва Суннати набавийя асосида инсониятни ҳидоятга чорлаш, ахлоқини ўнглашда катта хизмат қилиб келмоқда”.
Китобда муаллиф муқадимасида “Муттафақун алайҳ” деган ибора келтирган, бу имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган дегани.
Китобни 1-Боби “Барча амаллар, сўзлар ва махфий ҳамда ошкора ҳолларда ихлос билан ният зарурлиги ҳақида” бўлиб, дастлаб мавзуга оид Қуръон оятлари, сўнгра 10 та хадис келтирилган. Китобнинг 24 вароғида якунланади.
@uslb_kitobhon