Postlar filtri


Bugun, 10-dekabr - O‘zbekiston davlat madhiyasi qabul qilingan kun.

Mutal Burhonov musiqasi, Abdulla Oripov so‘zi.


@uslb_huquq


#Фикр

Турли видео роликларни кўриб, одам шу хаётга мослашади. Аслида ким эканлигини, нима иш қилаётганлигини англамайди, хаёлида эса қахрамон.

Аслида ёлғончи бўлсада, видео роликлардан жумбушга келиб, ростгўйга айланади.
Аслида мутахам бўлсада видеолардаги айрим сахналардан илхомланиб шу қиёфада ўзини кўради.
Аслидачи, аслида …….

Сен ўзинг билан ўзинг хисоблашмас экансан, хаёли қармонлигинча қоласан, юзингга айтолмайдиган танишларинг хаёлида хулқинг ва харакатинг пасткашлигича қолаверади.

Ўзлигингни топиш учун ўзингни хатокор деб бил ва хар доим ўзингни тўғирлашга харакат қил деб ўзимга уқтирмоқдаман.
Яна билмадим, Аллоҳ билгувчидир.

@uslb_huquq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#нафс

Муаммоли-муаммолар

@uslb_huquq


#Қараш

Бойлиги, мансаби ва кучига ишониб, тепадан (менсимасдан) гапирган одамга қулоқ солмаслик ва яқин бўлмаслик - кибрдан эмас, ор-номуси борлигидан.

Бойлиги, мансаби ва кучига қараб у билан яқин муносабатда бўлиш - ўта кетган ахмоқлик ва ор-номуссизлигидан деб биламан.

Бойлик, мансаб ва куч эгалари шу фазилатлари ростан хам уларга ёрдам берганида улар энг аввало ўлмасдилар.
Агар шу фазилатларини тўғри ишлатган бўлса номлари ростан хам ўлмаган.

@uslb_huquq


#ШЕЪРИЯТ

РАНЖИМАСИН

(Абдурраҳим Каракўчдан ўзлаштирма)

Соясида майли ўтир,
Япроқ сендан ранжимасин.
Покланиб, сўнг қабрга кир,
Тупроқ сендан ранжимасин.

Бу йўл нозикдир, омон бўл,
Нафсинг учун энг ёмон бўл,
Исмоилча ёт қурбон бўл,
Пичоқ сендан ранжимасин...

Ҳаволанма қўрисалар,
Тўғри сўзла сўрасалар,
Ўлсанг кафан ўрасалар -
Матоҳ сендан ранжимасин...

Ошиғинг кўчгани маҳал,
Дод десин кечганинг маҳал,
Сувидан ичганинг маҳал,
Булоқ сендан ранжимасин...

Маҳбубий ҳар мудом тик тур,
Душманга қарши тетик тур,
Фақат рукуъда эгик тур,
Халлоқ сендан ранжимасин...

Соясида майли ўтир,
Япроқ сендан ранжимасин.
Покланиб, сўнг қабрга кир,
Тупроқ сендан ранжимасин...

©️ Маҳбубий

@uslb_huquq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#иқтибос

…. 50ка кирсангиз сизга хам йиғамиз;
-50ка кирмайман, чунки зарарли ишда ишлайман.

Рs: яна қайси ишларда юбилеем орзу экана?

@uslb_huquq


2024 йил 1 декабрдан ижро ҳужжати бўйича барча чекловлар 10 йил давомида сақлаб қолиниши ҳақида

Президентнинг ПФ-1-сонли Фармонида 2024 йил 1 декабрдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминловчи "Мажбуриятлар реестри" институти жорий этилиши белгиланган.

Мазкур "Мажбуриятлар реестри" институтини амалиётга жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

Бунда:
—Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади;

қарздор мол-мулки йўқлиги сабабли ундирув амалга ошириш имконияти бўлмаганда, у ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда Реестрга киритилади;

—қарздор ҳақида маълумот Реестрга киритилгандан кейин унга нисбатан ижро иши доирасида қўлланилган барча чекловлар сақлаб қолинади;

—Реестрга киритилган қарздорнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланганда мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилади;

—қарздор ижро ҳужжати бўйича мажбуриятини бажарганда, у вафот этганда, ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда, қарздорнинг 10 йил давомида мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақида маълумот аниқланмаганда ёки қарздор банкрот деб топилганда, ундирувчининг аризасига кўра, у ҳақидаги маълумотлар Реестрдан чиқарилади.

@uslb_huquq


GENERALISSIMUS dan repost
Майли ҳақорат қил, майли тош отгин,
Маломат аҳлига жавобим сукут.
Жавоб қайтарсам ҳам бўлади, лекин,
Арслон қиё боқмас, ҳурса, ҳурар ит.

Имом Шофеий

@generalissimo_marshal


#Кўнгил

Ўшанда кўнглимни олсайдинг умримни берардим.
Энди умрингни берсанг хам кўнглимни ололмайсан.

Турк ёзувчиси.

@uslb_huquq


#Бошингга келса балолар

Бошингга келса балолар бунга сен ўзинг сабаб
Бўлмаса эл ичра ҳурмат бетайин сўзинг сабаб

Гар ўғил-қиз катта бўлғач хурматингни қилмаса
Хила-найранг бирла топган ул харом пулинг сабаб

Бахти иқбол хотиржамлик билан сурсанг хаёт
Покиза қалбинг билан ул нури имонинг сабаб

Доимо хурматда бўлсанг хамда эл ичра азиз
Камтарин хам хуш фел ширин сухандонинг сабаб

Гар ўғил-қизинг отажон деб хурматинг жо айласа
Чин халоллик бирла топган покиза номинг сабаб

Ижтимоий тармоқдан олинди.

@uslb_huquq


#фикр

Румкага сувни босим билан қуйилса, тўлиб тошиб, румкани мувозанатдан чиқаради.
Шунда румка йиқилади ва синади, синган румка хеч кимга керак эмас, ахлатга улоқтирилади ва янги румка олинади.

Қадр аслида қиммат, агар у бахоланса.

@uslb_huquq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўлганимиз йўқ.

Тақдирига кўниб кетди дедилар
Кўринмайди тиниб кетди дедилар
Даври ўтиб синиб кетди дедилар
Чидолмади кўчиб кетди дедилар
Ё Аллоҳ деб биз кам бўлганимиз йўқ
Юрибмизку мана сўнганимиз йўқ.
Ё Аллоҳ деб биз кам бўлганимиз йўқ
Яшаяпмиз шукур ўлганимиз йўқ.

Рs:Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.

@uslb_huquq


#Мулохаза

Ҳар доим хақ бўлиш мумкин эмас.
Агар доим сен хақ эканлигингга ишонтиришса, демак сендан манфаатланишяпти, уларни чўкаётганингда кўр.
Худди сенга қўл узатиб ёрдам берадию, лекин қўллари етмай қолади.
Яна билмадим.

@uslb_huquq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Маслахат

-ким кўп билади тентакми ёки дономи?
- тентак, чунки дона хар нарсага шубха билан қарайди. Ақлинг кўп бўлса қайғуинг кўпаяди.

- ортиқ кўришмайдиган бўлсак айтчи нималарни билишим лозим?
- пулга кўнгил қўйма алданасан,
аёлларга кўннил қўйма алданасан,
майлар ичида энг кайф берувчиси бу эрк,
Хар тонгда эрта тур, ёдингда бўлсин кишининг заволи хеч кутмаганда келади.

@uslb_huquq


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Изохсиз

@uslb_huquq


#тафаккур

Ўзингизни чекланган тажрибангиз билан бошқаларни ҳукм қилманг

Карл Саган

Ps: доимо ўзини хақ билиб, ўз айбини кўролмайдиганлар бу сўзларни барибир тушунмаса керак.

Инсон борки хато қилади, агар хато қилмадими, демак у инсон эмас.

@uslb_huquq


#Чет тили

Америкада бир ўзбек, савдони билмасдан ўша ерда роса ким ўзбек тилини билади деб бақирибди, шунда бир киши олдига келиб
- мен биламан ўзбек тилини деса,
- илтимос шу одамдан инглис тилида пулимни қайтариб беришни сўраб беринг дебди, шунда келган одам
- Сиз ким ўзбек тилини билади деб чақирганингиз учун келдим, мен инглис тилини билмайман деган экан.

Хуллас чет тилини ўрганиб олса бўйинга оғирлиги тушмайди.

@uslb_huquq


Бугун Тиббиёт ходимлари куни экан. Фурсатдан фойдаланиб, барча касбида ҳалол ишлаётган соҳа вакилларини табриклаймиз!

Оқ халатли инсонлар,
Оқ кўнгилли зотдирсиз.
Дардимизга дармонлар,
Дардсиз юрсак, шоддирсиз,

Эзгуликка йўл олган,
Ҳакимлардан кўл олган,
Яратган назар солган,
Синога авлоддирсиз.

Яхшиликдан суюниб,
Ёмонликдан тийилиб,
Бемор бирла куйиниб,
Қалбига мададдирсиз.

Халқ бошига келса дард,
Жонига қўндирмай гард.
Тоғларни тешгувчи мард,
Бамисли Фарходдирсиз.

Умрига йўлдош китоб,
Илмда тинмаc шитоб,
Дунёга қилган хитоб,
Энг даркор саводдирсиз.

Эл ичра шулдир нақл:
Соғ танда — соғлом акл,
Сиз борки, шеър турфа хил,
Ашъорда ижоддирсиз.

©️ Вафо Мўмин

@uslb_huquq


“Haqiqiy aybdorni jazolash uchun sudyalarimizda qat’iyat yetishmayapti” — Oliy sud raisi

Oliy sud raisi Baxtiyor Islomov hamda advokatlar palatasi raisi Shuhrat Sodiqov respublikada faoliyat yuritayotgan advokatlar bilan ochiq muloqot o‘tkazdi.

Batafsil

@uslb_huquq


#Ўзимизни гаплар

Муаммони хамма келтириб чиқариш мумкин.
Лекин муаммони хамма хам хал қилолмайди.

@uslb_huquq

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.