Икки-нур:Qurʼon va Hadis dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мусулмон юртларидаги кишини кўзини қувонтирувчи энг гўзал нарса: ҳар бир жойда таҳорат ва намоз учун барча шароитлар муҳайё қилинганлигидир.
Аэропорт, касалхона, бозорлар, магазинлар, умуман, йўл-йўлакай ҳар бир масжидда покиза, ҳамма қулайликлари бор таҳоратхоналар мавжуд.
Мусулмон инсонга энг зарур нарса мана шудир.
Баъзида Европа ёки бошқа давлатлар ҳудудига кирсангиз, аэропортларидаги замонавий қурилмаларни кўриб "оғзингиз очилиб“ қолади. Ҳамма шароитлари зўрдай кўринади.
Фақатгина шу битта "кичиккина" муаммо бор холос: ТАҲОРАТХОНА эмас, фақат ҲОЖАТХОНАлари бор.
Атроф нақшлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла "кошоналарида" мусулмон инсон покланиб оладиган оддий сув топилмайди,
Минглаб ҳожилар учадиган аэропортларда одамлар таҳорат олиш учун идишда сув кўтариб юришлари шарт бўлади.
Қийналиб кетади инсон, ҳатто майда болаларингизгача:
- Сув йўқ эканку таҳоратхонасида,- деб сув кўтариб киргани унамай йиғлаб ўтиришади.
Биз мақтаниб яшаётган диёрлар... Бориб қолсак тезда суратга тушишга шошадиган гўзал масканлар "истинжо" учун битта оддий шланка улаб қўймайди.
Нега?
Чунки бу уларнинг асл башаралари: ташқарилари ялтираган, қимматбахо либослар, қиммат "бизнес класс"дан ўриндиқлар, кафе-ресторанлари кўринишидан "ЗЎР"ку, лекин атрофингиздаги таши ялтираганларнинг аксари аслида "мустаҳаб" қилишни билмай "ПРОГРЕСС" хақида бонг урувчилардир.
Кимлар учундир бу оддий, арзимас мавзу бўлиб туюлар, лекин мўъмин инсонга бу катта "дарс"дир.
Кичик, оддий, эски бўлсада, покланишга шароит қилинган масжидлари очиқ юртингизни қадрлаб, роҳатланиб кунда минг бора шукр қилиб яшанг.
Қаерига борманг намозхоналар, покиза жойнамозлар ва Қуръон қўйилганини кўрасиз.
касалхонами, тиш докторими, савдо марказларими, аэропортларими,
кафе- ресторанидан тортиб оддий йўлларида ҳам таҳоратхоналари, масжидлари 24 соат текин хизмат кўрсатади.
Евростиль нопок жойлардан,
"оддийстиль" роҳат олиб намоз ўқийдиган эски масжидлар борлиги- бу катта БАХТдир.
Алҳамдулиллаҳ, Роббимиз, мўминлик бахтини берганинг учун, покиза яшашга ўргатганинг учун, пок билан нопокни ажратувчи қалб берганинг учун, одамларни "пўчоғига" эмас,
қалбидаги гўзал имонига қараб қадрловчи қилиб қўйганинг учун Сенга ҳамдларимиз бўлсин.
Зўр шароитларда Сени танимай яшовчи,
Сени инкор қилувчи, асли нутфа, охири жуссалигини унутганлар қаторига қўшмаганинг учун Сенгагина ҳамдларимиз бўлсин.
Дунёнинг бир соатига алданиб, миллиардлаб йиллар яшаладиган Охират диёрини унутган ақлипастлардан қилмаганинг учун Сенга минглаб ҳамдлар айтамиз.
Пули борку имони йўқ,
ақли борку Роббиси йўқ,
кўзи борку кўрмайдиган,
қалби борку, ҳаққа кўнмайдиган "БАХТЛИ" бадбахтлардан қилмаганинг учун Сенга жамики мақтовларимиз бўлсин.
Нақадар Олий, Буюк, Меҳрибон Зотсан, Аллоҳим.
Миллионларга сотилмас имон ҳидоятини бизларга текинга бердингми?
Дунё бойлиги уни сотиб олишга етмас бўлган Исломингга таслим қилиб қалбларни "тиз чўктирганинг" учун Сенга шукр, РОББИМ.
Сен бизни ҳидоят қилмасанг, биз ҳам ўшаларнинг бири бўлиб бетаҳорат "чиройлилар" бўлармидик, юзи гўзал, ҳаёси йўқ, кулиб турсада одоби йўқларни бири бўлар эдик.
Бизларни куфр ботқоғидан риё, хиёнат балчиғидан қутқарганинг учун Сенга беадад, беадад ҳамдлар бўлсин, Аллоҳим.
Қулоғимизга жирканч мусиқани эмас, азонни ёқимли қилиб эшиттирганинг учун Сенга ҳамдлар бўлсин.
Бизга риё либосини эмас, тақво либосини суйдириб қўйганинг учун Сенга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳим.
Қалбларимизни қахқаха отганда эмас, Ўзингга саждаларда йиғлаб ором топувчи қилганинг учун Сени таъзимингга тайёрмиз, Роббимиз.
Ҳаром- ҳалолни билмай дастурхонини тўкин қилиш, қорнини яхши тўйдириш ғамида яшовчилардан узоқ қилиб,
Охират дастурхонини ғамида яшаттираётганинг учун Сенга ҳамдлар бўлсин, Роббимиз.
Бизларни бошқанинг айбу хатоларини топганда қувонувчи,
одамлар гўшти билан озиқланувчи кимсалардан қилмай, ўзининг айбу нуқсонини тўғрилаш билан овора қулларингдан қилгин, Роббимиз.
Бизларни бошқанинг тирноғи тагидан кир қидирмай, ўзини тоғлардай айбини билувчилардан қилгин.
Исломга амал қилиб пок ҳаётдагина яшаб ўтиш бахтидан айирма, Роббимиз!