Рамазонга 3️⃣5️⃣ кун қолди...Азиз муслима биродарим, ўтган Рамазондан қарзингиз йўқми?
Агар бор бўлса адо қилишга ҳарис бўлинг. Қишнинг қисқа кунларидан фойдаланиб қолинг. Яқинда Шаъбон ойи киради. Росулуллоҳ ﷺ бу ойда рўзаларни кўпайтирардилар. Бундан фойдаланган Оиша розияллоҳу анҳо аввалги Рамазондаги қарзларини шу ойда тутиб олардилар.
Аёлларнинг кўплари ҳомиладор ёки эмизикли фарзанди туфайли Рамазон рўзаларини мажбуран қолдирган бўладилар.
Агар ҳар куни тута олмасангиз,
бир кун тутиб бир кун тутманг...
Фарз рўзаларнинг қазолари устимиздаги Аллоҳнинг ҳаққидир.
Аллоҳнинг ҳаққини ўз вақтида адо қилишга шошинг.
Бугун тирикмиз, Холиққа қарзларимизни бериб улгурайлик.
Эртага рихлат қилсак, қарзларимизни адо қилувчи топилмас.
Аллоҳ ҳар кунингизни тоатларига бой қилсин.
Рўза тутишлик фақат қорнингиз шомгача оч бўлсин дегани эмас.
Жамики аъзоларингиз рўза тутсин.
Тилингиз ғийбатдан,
кўзингиз номаҳрамга қарашдан,
қулоғингиз ҳаромни тинглашдан,
қалбингиз гуноҳни орзу қилишдан,
ва қўл оёқларингиз ҳам рўза тутиб, жаннат йўлида ёрдамчингиз бўлсин.
Фурсатни ғанимат билинг,
ахир Рамазонга 35 кун қолди...
🔹
Qur’on va hadis