✍ Унутилмас сабоқ
Бошлиғим, касалхона раҳбари менга бир куни оддий лаборант бўлиб юрган пайтидаги воқеани айтиб берди.
У бир куни қурилмадаги қандайдир механизмни текширишни унутибди ва носозлик сабабли қурилма ишдан чиқиб, уни тузатишга 250 минг доллар сарфланибди. Эртасига бошлиқ уни чақирибди ва нима учун қурилмани текширмаганлигини сўраганидан сўнг уни яна ишини давом эттиришига рухсат берибди. У бошлиғига ишдан ҳайдаб юборишларидан қўрққанлигини айтибди. Шунда бошлиғи “Мен сен бир умр унутмайдиган сабоқ олишинг учун 250 минг доллар сарфладим. Нега сени бўшатарканман?” дебди.
Бу ҳикоя менга қаттиқ таъсир қилди. Ҳис-туйғуга берилиб қарор қабул қилмаслик керак. Ишда бирор муаммони ҳал қилиш чоғида асосий мақсадингиз нима эканлигини ёдда тутинг. Ҳамма хато қилади.Ўзингизни тута билиш ва ўзгаларни тушуниш сизни ҳурмат қилишларига олиб келади.
✍ @Usanboyeva