Nargiza USANBOYEVA


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz!

Реклама учун мурожаат:
https://t.me/reklama_usanboyeva

Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин:
@Usanboyeva_aloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#saodat_asri_qissalari
#cаодат_асри_қиссалари
#sanjar_sadullayev
👇 t.me/saodatasri_audiokitob

@usanboyeva


Таҳоратни синиши ҳақида

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Таҳоратли бўлиб турган ҳолда намоз вакти киргунча мудроқ босиб 10-20 дақиқа ухлаб олса, кайта таҳорат олиш кeракми?

Жавоби👇👇👇👇


#дуо

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Омонмисиз, қадрлигим! 😍😍😍

Аллоҳим, барчамизга Рамазон ойи рўзасини, ибодатларини, Қадр кечасини Ўзига маҳбуб ҳолда, раҳматингга етказадиган ҳолда якунламоқни насиб эт! 🤲🤲🤲

Аллоҳим, бизларни ғофиллардан қилма ва бир зум ўз ҳолимизга ташлаб қўйма! 🤲🤲🤲

Аллоҳим, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, яқинларимизни ўз паноҳингда асра ва умрига, ризқига, илмига барокот бер! 🤲🤲🤲

Аллоҳим, икки дунё саодати ила сийла! 🤲🤲🤲

Амин, дея қўл очганларга икки ҳисса бер! 🤲🤲🤲

Амин! 🤲🤲🤲

https://t.me/usanboyeva

6.8k 0 355 40 94

Ушбу танловда иштирок этинг ва китоб ютиб олинг!


🤩 Ana «surpriz-u» mana «surpriz»!

«Yuksalish akademiyasi» va Dostoyevskiy sahifasi «MEGA KONKURS» TANLOVIGA «start» berdi!

🎁 Sovgʻalar:

🥇1. «Hadis va hayot» toʻplami;
🥈2. «Xislatli hikmatlar sharhi» toʻplami;
🥉3. «Ruhiy tarbiya» toʻplami;


TANLOVDA ishtirok etish uchun quyidagi havola orqali roʻyxatdan oʻting:👇

https://t.me/kitoblar_yutuqli_bot?start=271959704


Премьера🔥🔥
Муаллиф: #Назли

   #ЎГАЙ_ОНА
— Ойи, у амакиникига бормай, у мени дадам эмас-ку, у уйдаги аёл мени роса уришди кеча, етимча деди. Кейин у уйдаги аёлнинг бешинчи синф укаси келди-да менга бошқача ишлар қилди...   — Ойи... у ака ўпмоқчи бўлди...

ҲИКОЯНИНГ ДАВОМИ МАНА ШУ КАНАЛДА👇👇
https://t.me/Nazlim_hikoyalari/3513
https://t.me/Nazlim_hikoyalari/3513


☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

@usanboyeva

8.8k 0 59 13 47



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ихтиёр сизда...

@usanboyeva

12.9k 0 222 56 52

❗️Ботдан тўлиқ фойдаланиш учун аввал қуйидаги ботларимизга ҳам аъзо бўлинг👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Бобур_таваллуди

Мен Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини жуда яхши кўраман. Ўзим яхши кўрганим учун қизимга боғчага борадиган пайтидаёқ Бобур рубоийларидан ёдлатардим.

Сиз ҳам фарзандларингизга рубоий ёдлатганмисиз? Видеога олиб, бизга юборинг! Каналга жойлаймиз...


Рубоий ёдлаган болаларни биииир машҳур қилайлик!❤️

@usanboyeva


#Савол 👇

❗️Эр хотин рўза пайтида, ифторликдан сўнг жинсий яқинлик қилса бўладими?


Буни кўпчилик билмас экан🥺👇


ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.

@usanboyeva


РАМАЗОНГА ОИД САВОЛ ЖАВОБЛАР.

СAВОЛ:?


Рўзадор одам мусиқа ешитса рўзаси очилади деб эшитдим, шу қанчалик рост?



ЖАВОБ:👇🏼


✍ Унутилмас сабоқ

Бошлиғим, касалхона раҳбари менга бир куни оддий лаборант бўлиб юрган пайтидаги воқеани айтиб берди.
У бир куни қурилмадаги қандайдир механизмни текширишни унутибди ва носозлик сабабли қурилма ишдан чиқиб, уни тузатишга 250 минг доллар сарфланибди. Эртасига бошлиқ уни чақирибди ва нима учун қурилмани текширмаганлигини сўраганидан сўнг уни яна ишини давом эттиришига рухсат берибди. У бошлиғига ишдан ҳайдаб юборишларидан қўрққанлигини айтибди. Шунда бошлиғи “Мен сен бир умр унутмайдиган сабоқ олишинг учун 250 минг доллар сарфладим. Нега сени бўшатарканман?” дебди.

Бу ҳикоя менга қаттиқ таъсир қилди. Ҳис-туйғуга берилиб қарор қабул қилмаслик керак. Ишда бирор муаммони ҳал қилиш чоғида асосий мақсадингиз нима эканлигини ёдда тутинг. Ҳамма хато қилади.Ўзингизни тута билиш ва ўзгаларни тушуниш сизни ҳурмат қилишларига олиб келади.

@Usanboyeva


Эрим мен билан кам суҳбатлашади, Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.Ўзидан билиб пул бермайди.Совғалар қилиб, айлантирмайди.

Дугонам эридан олган совғаларини , муносабатларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан

Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди номи 🌷Шукроналик мўжизаси орқали кундан - кунга эримнинг қироличасига айланиб бораяпман

Сизларга ҳам қўшилиб олишни самимий тавсия қиламан. 👇

https://t.me/+sxoJkqt399o2NzU6


Tirik o'likdan non so'rabdi
O'lik Non berib, keyin tirikni oʻldiribdi

Savol: Mantiqan olib gap nima haqida ketayotganligini toping?

98% insonlar javobni topa olishmayapdi😳


JAVOBI👇🏻


#минг_қуёш_шуъласи

36-қисм

Муаллиф: Холид Ҳусайний

Таржимон: Рустам Жабборов


– Ҳа.
Тариқ пуштунчалаб нимадир дея сўкинди.
Кейин яна Лайлога ўгирилди:
– Сен шу ерда тур, мен ҳозир.
– Тариқ, шошмагин, керакмас...
Бу пайт Тариқ йўлнинг нарига бетига ўтиб олганди. Хадимнинг юзидаги масхарали табассум сўнди. Белига тиралган қўллари ҳам икки ёнга осилиб қолди. Унинг атрофидаги болалар безов- таланиб қолишди.
– Улар неча киши? – қўрқиб кетди Лайло. – 10,
12... Ҳаммаси бирданига Тариққа ёпишса нима бўлади?
Тариқ Хадимдан бир неча қадам берида тўхтади. Эгилиб, шимининг боғичини ечди. Аввалига Лайло ҳеч нарсани тушунмади. Шу пайт Тариқ қаддини тиклади ва бир оёқда ҳаккалаб, протез оёғини шамширдек баланд кўтарганча, Хадим тарафга отилди. Болалар тумтарақай бўлишди. Чанг-тўзон ичида Хадим ҳам, Тариқ ҳам кўрин- май кетди. Зарб ва бақир-чақир овозлари қоришиб кетди.
Шу-шу Хадим қайтиб Лайлога хиралик қилмади. Ўша оқшом Лайло одатдагидек отаси билан бирга овқатланди. Онаси иштаҳаси йўқлигини
пеш қилиб, хонасига кириб кетди.
Ҳар оқшом овқатдан кейин отаси бирга дарс тайёрлашади. Отаси қизининг бошқа болалардан ажралиб туриши учун ҳали ўтилмаган мавзуларни ҳам ўргатиб борарди. Гарчи коммунистлар Ҳаким муаллимни ишдан бўшатишган бўлишса-да, у аёлларнинг таълим олишдаги тенг ҳуқуқлиги борасидаги фикрларини тасдиқларди. Айни пайтда Кобул университети талабаларининг ҳам учдан икки қисмини қизлар ташкил этарди.
Ота-бола овқатланиб бўлишганида, Лайло дарс тайёрлашни бошламай туриб, отасига Тариқ ва Хадим воқеасини айтишга оғиз жуфтлаганди, бирдан эшик тақиллаб қолди. Бўсағада юзлари шамолдан дағаллашган, гирдиғумдан келган, бошига пакол (афғонистонлик тожикларнинг анъанавий бош кийими – тарж) бостириб олган киши турарди.

ТЎРТИНЧИ БОБ

– Мен ота-онанг билан гаплашмоқчи эдим, қизим, – деди нотаниш одам Лайлога қараб.
– Сиз ким бўласиз? Нима деб қўяй уларга!
У билан изма-из чиққан отаси Лайлонинг елкасини туртди.
– Ичкарига кир, қизим, борақол!
– Мен Панжшердан келяпман, сизга нохуш хабар келтирдим, – деган гаплар юқорига чиқиб кетаётган қизчанинг қулоғига чалиниб қолди. Зум ўтмай онаси ҳам дарвоза тарафга ошиқди.
Пакол кийган киши паст овозда уларга нималарнидир тушунтира бошлади. Ҳаким муаллимнинг юзи докадек оқариб кетганди. Онаси эса, дод солиб, сочларини юла бошлади.
Эртаси куни бутун қўни-қўшнилар уларникида тўпланишди. Хатми Қуръон қилинди. Кўз ёшларига ғарқ бўлган онаизор каравотдан қимирламас, рўмолчаси жиққа ивиб кетганди. Унинг тепасида турган икки аёл навбатма-навбат унинг қўлларини, кўксини, оёқларини уқалаб туришар, бир ҳушига келиб, бир ҳушини йўқотаётган Фариба уларни илғамасди ҳам. Лайло онасининг ёнига бориб, тиз чўкди:
– Ойижон!
Фариба карахт алфозда қизига қаради.
– Қизим, сен бу ёққа юр, онангни безовта қилма,
– деди аёллардан бири унинг қўлидан четга тортиб. Лайло у хонадан бунисига дайдиб юрар, қаерга боришини билмасди. Шу пайт Лайлонинг дугоналари ҳам кириб келишди. Жити ингичка қўлчалари билан Лайлони маҳкам қучиб, йиғлаб юборди.
– Ўзингни қўлга ол, – дея маъюс пичирлади.
Ҳаким муаллим ҳам ўзини қўярга жой тополмай қолганди. Хотини аёлларга «ёнимга киритманглар, кўзимга кўринмасин» дея тайинлаган экан. Ниҳоят, у даҳлизда турган курсига бечораҳол, хокисор қиёфада ўтириб қолди. Кимдир «йўлни тўсиб қўйманг» дея танбеҳ бергач, узр сўраб четлашди, бир оз ивирсиб юргач, ўз хонасига қамалиб олди.


Давоми бор



@usanboyeva


#минг_қуёш_шуъласи

35-қисм

Муаллиф: Холид Ҳусайний

Таржимон: Рустам Жабборов

– Яхши, раҳмат, – деди Лайло. – Аввалгидек нон заводда ишлайдилар.
– Ойинг-чи?

– Ҳар доимгидек, бир ундоқ, бир бундоқ.
– Ҳа, она учун фарзанд соғинчидан ёмони бор эканми?
– Биз билан овқатланасан-а? – сўради Тариқ.
– Бўмасам-чи, – деди онаси. – Мана, шўрвамиз ҳам пишай деб қолди.
Лайло уялиб бош эгди. Аслида бу хонадонда, Тариқ бор даврада овқатланиш Лайло учун жуда ёқимли эди. Овқат устида ҳам суҳбат тўхтамасди. Улар пуштун бўлишса-да, Лайло бор пайтда форсийда гаплашишарди. Отасининг айтишича, тожиклар ва пуштунлар орасидаги муносабат у қадар силлиқ эмас экан.
– Пуштунлар бизни унча менсимайди, – деганди бир гал унга отаси. – Пуштунлар давлатни 250 йил бошқарган, тожиклар эса 1929 йилда 9 ой ҳукмронлик қилган, холос. Аслида миллатчилик энг катта хато. Пуштун ҳам, тожик ҳам, ҳазорий ҳам, ўзбек ҳам шу тупроқ фарзанди, Ватанимиз бир. Шундан кейин бир гуруҳ одамнинг бошқа бир гуруҳ устидан ҳукмронлик даъво қилиши нотўғридир. Лекин қаерга қарама, тенгсизлик, айирмачилик, тарафкашликни кўрасан...
Лайло ҳеч қачон Тариқ ва ўзи орасида, умуман унинг оиласида ана шундай тенгсизликни, менсимасликни ҳис этмаганди. Тариқнинг ота-онаси Лайлони ҳам худди ўз фарзандидай кўрар, ундан меҳр ва эътиборни дариғ тутишмасди.
– Юр, панжпар ўйнаймиз, – деди Тариқ.
– Майли, ўғлим, чиқинглар, юқори қаватда ўйнайсизлар! – деди Тариқнинг онаси. – Мен овқатга қарай-чи.
Тепадаги хонада полга кўкрак берганча, панжпар ўйнашга киришдилар. Ўйин давомида Тариқ унга тоғасиникида ўтказган кунлар, кўрган-кечирганлари ҳақида гапиришга тушди. Бу хонада улар кўпинча бирга дарс тайёрлашар, карталардан уйчалар қуришар, ёмғир ёққан пайтида дераза олдида турганча, ёмғир томчиларини томоша қилишарди.
– Кел, топишмоқ айтиш ўйнаймиз, – деди Лайло карталарни аралаштираркан. – Бурчакдан силжимай, дунёни кезиб чиқар, бу нима?
– Ҳозир, – Тариқ негадир афтини буриштирганча, чўлоқ оёғини аранг кўтариб, унинг тагига ёстиқ қўйди. – Ана бўлди!
Лайло шу онда тариқ илк бор чўлтоқ оёғини очиб кўрсатганини эслади. Боланинг нотекис ғадир-будир суяклари ҳилвироқ тери остидан туртиб чиққанди. Тариқнинг айтишича, оёғини кесиб ташлашганидан кейин ҳам суяк ўсишдан тўхтамас экан. Протез эса, куннинг иссиқ пайтида терисини сиқиб, ловуллатиб юбораркан. Ўшанда Лайло йиғлаб юборганди.
– Марка, – деди Тариқ. Бу пайтда Лайло топишмоқни ҳам эсдан чиқарганди.
– Аввалдан биларкансан-да!
– Ҳечам, ўйлаб топдим.
– Алдама!
– Топқирлигимдан аламинг келяптими? – илжайди Тариқ. – Тушдан кейин ҳайвонот боғига борамизми?
– Топқирмиш! Шахматда доим ютқизасанку!
– Сенга атайин ютқизиб бераман, – деди Тариқ кулимсираб.
– Ўзинг мендан катта синфда ўқисанг ҳам, математикадаги мисолларни менга ечтирасан-ку!
– Э, қўй бу гапларни, борамизми?
– Борамиз, – жилмайди Лайло.
...Улар кўчага чиқишганда, Хадим ўз шотирлари билан ҳамон ўша жойда ҳиринглашиб турарди. Лайло ҳар қанча ўзини босмасин, бари бир ўша кунги нохуш воқеани айтмасликнинг иложини тополмади. Йўқ, у айтмади, беихтиёр кўксидан отилиб чиқди бу гаплар.
– Нима қилди, дединг?
Лайло такрорлади. Тариқ қўлини Хадим томонга бигиз қилди:
– Шуми? Мана шу аблаҳ шунақа қилдими?


Давоми бор



@usanboyeva


#минг_қуёш_шуъласи

34-қисм

Муаллиф: Холид Ҳусайний

Таржимон: Рустам Жабборов


– Унинг кетганига икки ҳафта бўлди. Онаси унинг сочларини ҳидлаб кўрди:
– Ювиниб олдингми?
– Ҳа!
– Ювиниб олган бўлсанг бўпти-да! Тоза бўпсан, шунгаям шунча ваҳимами?
Лайло ўрнидан қўзғолди.
– Уй вазифаларимни қилишим керак!
– Ҳа, унда бор, нега турибсан, оппоғим, бориб дарсингни бажар! – Онаси яна чойшабга ўралиб олди.
Лайло деразага яқин борганида ҳиротлик кишининг мовий «мерседес»и чанглар булути ичидан ўтиб борарди. Лайло машинага узоқ тикилиб қолди:
– Эртага албатта мактабингга бораман, ваъда бераман.
– Кечаям шунақа дегансиз!
– Сен билганингда эди, Лайло...
– Нимани?
Фариба кўксига муштлади:
– Мана бу ерда нималар бўлаётганини билганингда эди...

УЧИНЧИ БОБ

Бир ҳафта ўтди. Кейин яна бир ҳафта... Тариқдан дом-дарак йўқ эди. Лайло вақтни қисқартириш учун эшик кўзидаги докани ямаб қўйди, отасининг китобларига ўтириб қолган чангларни артиб, уларни алифбо тартибида жойлаштириб чиқди. Дугоналари билан Товуқкўчани айланишга чиқди. Аммо, дунёда кутишдан азобли иш йўқлигини у шундагина билди.
Лайлони ваҳимали ўйлар қуршай бошлади. Балки энди у умуман қайтмас? Балки улар Ғазнига батамом кўчиб кетишгандир? Унда Тариқ нега у билан хайрлашмади? Яна минага учраган бўлса-чи? У биринчи бор, 1981 йилда минага дуч келганида беш ёшли бола бўлган. Ўшанда ҳам улар Ғазнига кетишган экан. Яхшиям портлаш натижасида унинг битта оёғи узилиб қолган. Ахир буткул парчаланиб кетиши ҳам мумкин эди.
Бу мудҳиш фикр Лайлонинг бошини ғувиллатиб юборди.
Бир куни кечаси кўчада қандайдир учқун чақнади. Лайло ўзида йўқ қувониб кетди. Каравот остидан бекитиб қўйган фонарчани олди. Жин урсин, батарейкаси ўтириб қопти. Майли, энг муҳими, у қайтибди-ку! Ҳа, Лайлонинг қувончи чегара билмасди.
Ташқаридаги фонар ёғдуси эса, зулмат кўксини тилиб, тинимсиз ёниб ўчарди.
Эртаси эрталаб Лайло Тариқнинг ёнига югурди. Бу пайтда кўчада Хадим ва унинг ўртоқлари негадир қўлларидаги таёқни лойга санчганча, ҳиринглаб туришарди. Лайло бошини хам қилиб, уларнинг ёнидан хўмрайганча ўтиб кетди.
– Нима қип қўйдинг? – дея ҳовлиқди у эшик очган Тариққа кўзи тушиши билан. У Тариқнинг дадаси сартарош эканини унутганди. Тариқ тап-тақир қилиб қиртишланган бошини сийпалаб, илжайди:
– Ёқдими?
– Худди янги хизматга борган аскарга ўхшаб қолибсан.
– Ма, ушлаб кўр, – бошини эгди Тариқ.
Боши шунақа текис, думалоқки, бошқа болаларникига умуман ўхшамайди. Тариқнинг бўйни ва пешонасини офтоб урибди.
– Бунча узоқ қоп кетдинг? – чўччайди Лайло.
– Амаким касал бўп қопти. Кир уйга!
Бола қизчани меҳмонхонага олиб кирди. Лайло бу уйдаги ҳар бир майда жиҳознинг кўриниши ва жойлашган ўрнини ёд биларди. Девордаги эски гиламдан тортиб, йиғма каравот устидаги ёпинчиққача, эски журналлардан то аккордеон ғилофигача – ҳамма-ҳаммаси унинг кўз ўнгида муҳрланиб қолган.
– Ким келди? – сўради Тариқнинг онаси ошхо- надан туриб.
– Лайло, – деди бола уни стулга таклиф қиларкан. Меҳмонхонанинг деразалари ҳовлига қараб очиларди. Дераза олдида Тариқнинг онаси ёпиб қўйган тузлама ва мурабболар териб қўйилганди.
– Ие, келинимиз кеп қопти-ку! – деди хонага кириб келган оқсоч, қотма дурадгор – Тариқнинг отаси ва қулочини кенг ёйди.
У қизчанинг пешонасидан ўпаётганида Лайлонинг димоғига нам ёғоч ва пайраҳанинг ёқимли ҳиди урилди.
– Қизимни кўпам уялтираверманг, кейин бизникига кирмай қўяди, – деди шарбат тўла идиш, сузгич ва тўртта финжон терилган патнисни столга қўяркан. Стол устида қизил тусдаги ой ва юлдузлар тасвири туширилган дастурхон ёзиғлиқ турарди. Деворда Тариқнинг болаликдаги сурати осиғлиқ турар, унда болакайнинг ҳар иккала оёғи бус-бутун эди.
Тариқнинг ота-онаси жудаям меҳрибон, самимий кишилар эди. Тариқ туғилганда онаси эллик ёшга яқинлашиб қолган экан. Ҳозир уларнинг ҳар иккиси чол-кампирга ўхшаб қолганди.
– Отанг яхши юрибдими? – сўради Тариқнинг онаси. Аёлнинг бошидаги эски парик бир тарафга қийшайиб тургани учунми, тагидан унинг оппоқ сочлари кўриниб турарди.



Давоми бор



@usanboyeva

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.