#минг_қуёш_шуъласи
36-қисм
Муаллиф: Холид Ҳусайний
Таржимон: Рустам Жабборов
– Ҳа.
Тариқ пуштунчалаб нимадир дея сўкинди.
Кейин яна Лайлога ўгирилди:
– Сен шу ерда тур, мен ҳозир.
– Тариқ, шошмагин, керакмас...
Бу пайт Тариқ йўлнинг нарига бетига ўтиб олганди. Хадимнинг юзидаги масхарали табассум сўнди. Белига тиралган қўллари ҳам икки ёнга осилиб қолди. Унинг атрофидаги болалар безов- таланиб қолишди.
– Улар неча киши? – қўрқиб кетди Лайло. – 10,
12... Ҳаммаси бирданига Тариққа ёпишса нима бўлади?
Тариқ Хадимдан бир неча қадам берида тўхтади. Эгилиб, шимининг боғичини ечди. Аввалига Лайло ҳеч нарсани тушунмади. Шу пайт Тариқ қаддини тиклади ва бир оёқда ҳаккалаб, протез оёғини шамширдек баланд кўтарганча, Хадим тарафга отилди. Болалар тумтарақай бўлишди. Чанг-тўзон ичида Хадим ҳам, Тариқ ҳам кўрин- май кетди. Зарб ва бақир-чақир овозлари қоришиб кетди.
Шу-шу Хадим қайтиб Лайлога хиралик қилмади. Ўша оқшом Лайло одатдагидек отаси билан бирга овқатланди. Онаси иштаҳаси йўқлигини
пеш қилиб, хонасига кириб кетди.
Ҳар оқшом овқатдан кейин отаси бирга дарс тайёрлашади. Отаси қизининг бошқа болалардан ажралиб туриши учун ҳали ўтилмаган мавзуларни ҳам ўргатиб борарди. Гарчи коммунистлар Ҳаким муаллимни ишдан бўшатишган бўлишса-да, у аёлларнинг таълим олишдаги тенг ҳуқуқлиги борасидаги фикрларини тасдиқларди. Айни пайтда Кобул университети талабаларининг ҳам учдан икки қисмини қизлар ташкил этарди.
Ота-бола овқатланиб бўлишганида, Лайло дарс тайёрлашни бошламай туриб, отасига Тариқ ва Хадим воқеасини айтишга оғиз жуфтлаганди, бирдан эшик тақиллаб қолди. Бўсағада юзлари шамолдан дағаллашган, гирдиғумдан келган, бошига пакол (афғонистонлик тожикларнинг анъанавий бош кийими – тарж) бостириб олган киши турарди.
ТЎРТИНЧИ БОБ
– Мен ота-онанг билан гаплашмоқчи эдим, қизим, – деди нотаниш одам Лайлога қараб.
– Сиз ким бўласиз? Нима деб қўяй уларга!
У билан изма-из чиққан отаси Лайлонинг елкасини туртди.
– Ичкарига кир, қизим, борақол!
– Мен Панжшердан келяпман, сизга нохуш хабар келтирдим, – деган гаплар юқорига чиқиб кетаётган қизчанинг қулоғига чалиниб қолди. Зум ўтмай онаси ҳам дарвоза тарафга ошиқди.
Пакол кийган киши паст овозда уларга нималарнидир тушунтира бошлади. Ҳаким муаллимнинг юзи докадек оқариб кетганди. Онаси эса, дод солиб, сочларини юла бошлади.
Эртаси куни бутун қўни-қўшнилар уларникида тўпланишди. Хатми Қуръон қилинди. Кўз ёшларига ғарқ бўлган онаизор каравотдан қимирламас, рўмолчаси жиққа ивиб кетганди. Унинг тепасида турган икки аёл навбатма-навбат унинг қўлларини, кўксини, оёқларини уқалаб туришар, бир ҳушига келиб, бир ҳушини йўқотаётган Фариба уларни илғамасди ҳам. Лайло онасининг ёнига бориб, тиз чўкди:
– Ойижон!
Фариба карахт алфозда қизига қаради.
– Қизим, сен бу ёққа юр, онангни безовта қилма,
– деди аёллардан бири унинг қўлидан четга тортиб. Лайло у хонадан бунисига дайдиб юрар, қаерга боришини билмасди. Шу пайт Лайлонинг дугоналари ҳам кириб келишди. Жити ингичка қўлчалари билан Лайлони маҳкам қучиб, йиғлаб юборди.
– Ўзингни қўлга ол, – дея маъюс пичирлади.
Ҳаким муаллим ҳам ўзини қўярга жой тополмай қолганди. Хотини аёлларга «ёнимга киритманглар, кўзимга кўринмасин» дея тайинлаган экан. Ниҳоят, у даҳлизда турган курсига бечораҳол, хокисор қиёфада ўтириб қолди. Кимдир «йўлни тўсиб қўйманг» дея танбеҳ бергач, узр сўраб четлашди, бир оз ивирсиб юргач, ўз хонасига қамалиб олди.
Давоми бор
@usanboyeva