#КЕЧКИ_МУТОЛАА
#НАСТАРИН_ҲИДИ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)
Сабрия Иброҳимовна қизнинг қўлларидан тутди. Қизнинг кўзлари мутахассисга қадалди. Нимадир демоқчию, лекин қўрқув бор эди нигоҳларда...
-Малика, гўзалим! Бемалол ичингиздагини айтаверинг. Қўрқманг! Суҳбатимизни ҳеч кимга айтмайман! Эрингизга ҳам, онангизга ҳам. Менга ишонинг. Агар ишонмасангиз, муаммони ечолмаймиз. Ўлим бу чора эмас, синглим! Сизнинг ўлимингиз кимгадир жазо ҳам бўлмайди. Ҳаёт сизга бежизга берилмаган. Ҳозир менга ҳаммасини айтасиз. Ва биргалашиб нима қилишни келишиб оламиз. Ёки ҳеч нарсани гапирмайсиз, яна ҳаётингиз ўшандай кечаверади, - мулойимлик билан гапирди аёл. Малика қўлини тортиб олди, юзини тўсиб, йиғлаб юборди. Тутақиб гапира бошлади.
- Йўўўқ, истамайман, истамайман! Мен у билан яшашни истамайман! Илтимос, менга ёрдам беринг. Мени унинг қўлидан қутқаринг... мен ундан қўрқаман, жуда қўрқаман! – йиғлаганча сўзлади қиз. Бир зумда қалтироқ тутди. Сабрия Иброҳимовна унга сув қуйиб узатди. Қиз қўллари қалтираган кўйи сувни ичаркан, психолог унинг ҳар бир ҳолатини назардан қочирмади. “Тахминим тўғри шекилли! Садамазохистга учраган!”
Малика стаканни стол четига қўйди.
- Келинг, ўзингизни бўш қўйинг. Суянинг. – илтифот қилди мутахассис. Келинчак ўриндиқ суянчиғига бош қўйди. – Тинчланинг. Бу ерда ҳеч ким йўқ! Бемалол гапиришингиз мумкин... ҳатто, онангизни ҳам чиқариб юбордим, кўрдингизми?
Малика чуқур хўрсинди. Бошини кўтариб, психологга ёшли нигоҳлари билан боқаркан, паст овозда сўзлади:
- Опа, гапиришга уяламан!
- Уялманг! Мен тўғри қабул қиламан. Бу менинг соҳам. – яна Маликанинг қўлидан тутиб, сиқиб қўйди аёл.
- Бизни унаштиришганда ҳаммаси чиройли кўринганди. Гуллар, ширинликлар, совғалар... Худди ўзимни чинакам маликалардек ҳис қила бошлагандим. Ҳар куни хабар олишлар... Тўй ҳам орзуимдагидек ўтганди. Аммо... тўйимиздан бир ҳафта ўтгач... – Малика бир ютиниб олди: - Мен шаҳзодам деб ўйлаган одам ҳақиқий маҳлуққа айланди.
Келинчакнинг оппоқ юзига томчилар думалаб туша бошлади. Стакандаги сувдан бир ҳўплади.
- Опа, эртакларда маҳлуқлар шаҳзодага айланарди. Аммо менинг ҳаётимда шаҳзодам маҳлуқ бўлиб чиқди. Ҳаммаси чиройли деб ўйлаган ҳаётим бир ҳафтадаёқ сароблиги маълум бўлди. Сиз қон сўрадиган Вампирлар ҳақидаги фильмларни кўрганмисиз? Жуда даҳшатли... бир марта кўргандим. Қайта томоша қилишни истамаганман ҳам. Мен жуфт деб танлаганим, шунақа инсон экан. У зўравон экан! – Малика енгил титраб, жим бўлди.
- Жинсий зўравонликми? – сўради психолог. Келинчак лабини қаттиқ қимтиб олиб, бош ирғади.
- Ҳа... зўравонликнинг энг жирканч кўриниши... - дея кўзларини юмди Малика.
МАЗКУР ҚИССАНИНГ БОШИ УШБУ ЛИНКДА👇👇👇
SAIDA AZIZ IJODI