#Расулуллоҳ_мўъжизалари
163-мўъжиза
Еттита хурмонинг эллик тўрт хурмога айланиши
Уч саҳоба розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, хуфтон намозидан кейин овқатланишни хоҳлашди. Шунда уларга етти дона хурмо қўйилди ва унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барака тилаган эдилар, еттита хурмо эллик тўртта бўлди. Уни ейишаётганда еттита хурмо шундай турган эди. Кейинги куни шу хурмодан яна ўн киши еди. Хурмо шундайлигича қолди.
Ирбод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарда ҳам, бошқа вақтда ҳам доим эшикларида хизматда турардим. Табукдалигимизда бир кеча ҳожатга чиқдик. Қайтганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузуридагилар кечки овқатни ейишган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Туни билан қаерда эдинг?” деб сўрадилар. У зотга бор гапни айтдим. Жуъал ибн Суроқа, Абдуллоҳ ибн Муғаффал Музаний розияллоҳу анҳум ҳам келишди. Биз учовимиз жуда оч эдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Салама розияллоҳу анҳонинг уйига кирдилар ва ейишимиз учун егулик қидирдилару, тополмадилар. Шунда Билол розияллоҳу анҳуни чақириб, ундан: “Бирор нарса борми?”, деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам озуқалар сақланадиган идишни олиб қоққан эдилар, етти дона хурмо тушди. Уларни бир товоққа солиб, устига қўлларини қўйдилар ва Аллоҳни улуғлаб “Бисмиллаҳ, деб енг”, дедилар. Биз едик. Хурмо эллик тўрттага айланган эди. Ҳаммасини санаб тургандим, данаклари эса бошқа қўлимда эди. Шерикларим ҳам мен нимани қилсам, шуни қилишарди. Улар ҳам элликтадан хурмо ейишди. Биз товоқдан қўлларимизни кўтарганимизда етти дона хурмо шундайлигича турган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Билол, хурмоларни идишга солиб олиб қўй”, дедилар. Кейинги куни Билол уни яна бир товоққа солиб қўйди. У ўша етти дона хурмо эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бисмиллаҳ, деб енг”, дедилар. Биз ўн киши эдик, тўйгунимизча едик. Қўлларимизни товоқдан олганимизда етти дона хурмо шундай турганди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар мен Аллоҳ азза ва жалладан уялмаганимда эди, бу хурмоларни то Мадинага қайтгунимизгача ер эдик”, дедилар».
Мадинага қайтиб борилганда уларнинг олдига шаҳар аҳлидан бир ёш бола чопиб келди. Хурмолар унга берилганида, хурсанд бўлиб, оғзига солиб чайнаб кетди.
Манба: mehrob.uz
@usanboyeva