#қаро_кўзим
108-қисм
БОНУУУУС!
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Али ўзининг гапига ўзи кулди, Гули ҳам жилмайди. Васила уларга меҳр билан қаради.
💞 💞 💞
Нигора нашриётда компютер қаршисида ўтириб, телефонда гаплашяпти:
- Рост опа, рост. Ойим пластигимга беш миллион ўтказиб берди. Опа пластигимни олиб кетди. Ўн беш дақиқага қолмай 6 миллион олиб келиб берди. Бугун уйга кетишда ойимга бериб кетаман.
- Фирибгармасмикан? – опасининг овози келди.
Нигора кулди:
- Қанақа фирибгар, опа? Олдим, пулни деяпман. Зебо опа ўзи, оддий фаррош аёл. Жияни чет элда экан-да. Жияни ишлаётган давлатда доллар жуда арзонмиш. Бу ердан опа сўм жўнатяпти, жияни сўмга ўша давлатнинг пулини сотиб оляпти-да, кейин у пулга доллар сотиб олиб, бизга юборяпти. Бизда доллар қиммат-ку! Шунақа қилиб пулини кўпайтиряпти.
- Вой, унда менам ойлигим тушса берай, нақд қилиб берсин. 3 миллион ойлик оламан, қанча бўлади?
- 500 минг сўмига 100 минг беряпти-да.
- 600 минг ишлаб оларканман, зўрку. Банкоматдан ечсам қайтанга 30 минг ютқазаман.
- Шу-да.
- Нигор, ҳаммамиз пулларимизни йиғиб, пул ишлаб олайлик, гаплаш опанг билан.
- Ўзим ҳам шуни ўйлаяпман, - деди Нигора нималарнидир режа қилиб.
💞 💞 💞
Азим дўконда янги келган кўйлакларни жойлаяпти. Ёрдамчи қиз Анора осиш билан овора.
- Мана, бу ёрқин ранглиларини кўринадиган жойга илинг, мижозни далб қилади, - тушунтирди Азим.
- Хўп.
Қиз кўйлакларни осди.
- Ана энди, видеога олсам бўлади. Ҳамма каналларимизга жойлаймиз.
Азим осилган янги келган кўйлакларни видеога олиб, Зилолага ҳам жўнатди. Кейин телефон қилди:
- Ало, Зилолахон?
- Ассалому алайкум, ким бу? – Зилоланинг қўнғироқдек овози эшитилди.
- Волайкум. Мен. Кеча дўконимга келгандингиз. Азимман.
- Ҳа, яхшимисиз? Нима бўлди? Келдими, янги кўйлаклар?
- Келди, келди... Сизга жўнатдим, телеграмдан...
- Раҳмат. Ҳозир кўрай-чи?
- Хўп.
Алоқа узилди. Азим ўзига ўзи гапирди:
- Кўйлак олмасаям майли. Мен билан гаплашса, бўлди.
💞 💞 💞
Дилором опа балконнинг деразасидан кир ёйяпти. Телефонинг жиринглаган овози эшитилди.
- Телефонинг жиринглаяпти, - деди ичкаридан Комил ака ҳам.
Дилором опа келиб, телефонининг экранига қаради:
- Али қиляпти-ку! Олавермайсизми?
Дилором телефонининг овозини баландлатиб, жавоб берди:
- Ало?
- Ало, ассалому алайкум, - Алининг овози эшитилди.
- Ва алайкум ассалом, болам, яхшим исан?
- Яхши раҳмат, ойи. Гапни чўзмайман. Бирорта касал қарайдиган инсофли ҳамшира бўлса айтинг.
Дилором опанинг қошлари чимирилди:
- Нима қиласан?
- Нима қилардим? Гулига қарайди-да, - деди Али.
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva