#қаро_кўзим
47-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Карим ака кароватни айланиб ўтиб, Васила опанинг оёғини чимчилаб кўрди:
- Сезяпсизми?
Васила опа “йўқ” дегандек бош чайқади. Карим ака қўрқиб кетди.
💞 💞 💞
Ҳар доимгидек тонгги жонли эфирни Лазокат жўшқинлик билан олиб боряпти:
- Эслаб кўринг, бугун қайсидир яқинингизнинг таваллуд айёмидир? Табриклашни унутгандирсиз? Яхши тилакларингиз аяманг, ундан. Шунчаки, шунча яқинингизга қўнғироқ қилиб, “бугунинг яхши ўтсин, сени яхши кўраман, ўзингни эҳтиёт қил”, десангиз ҳам бўлаверади. Мен ҳам сизларни яхши кўраман, бугунингиз ажойиб ўтсин. Сиз билан Лазокат Салимова бўлади. Ёқимли таронадан сўнг, сизни севимли бошловчингиз Али Мансуров қарши олади. Биздан узоқлашманг.
Унинг овози пасайиб, мусиқа уланди. Лазокат қулоқчинини ечаётганда эшик секин очилиб, Али кириб келди.
- Ассалому алайкум, яхшимисиз? – деди Лазокат кўзлари порлаб. - Гули қалай? Ўзига келдими?
- Во алайкум. Йўқ ҳали. Боя қайнотамдан сўрагандим, ўзгариш йўқ, деди. Эфирдан чиқиб бораман энди. Ишга бораман деб, кеча уйга келгандим. Кечадан буён кўрмадим, қора кўзимни...
- Кофе дамлаб берайми?
- Йўқ, ичгим йўқ.
- Биринчи марта рад этишингиз...
- Ҳа, негадир, одатларим ҳам ўзгариб кетяпти, - деди Али хомуш.
- Ўтинг бўлмаса, микрофон олдига...
Али қулоғига наушкникни тақди. Жонли эфирга тайёр бўлди. Лазокат чиқиб кетаркан бир қараб олди Алига. Қўшиқ тугаб, Али кайфиятсиз гапира бошлади:
- Ассалому алайкум, мени соғинганларни мен ҳам соғиниб микрафон олдига келдим. Соғ-омонмисиз? Омонликнинг қандай неъмат эканлигини...
Али гапира олмай қолди, жим тураркан, “қулт” этиб ютинди. Сўнг зўрға ўзини қўлга олиб гапирди:
- Гоҳо билмаймиз, қадрламаймиз... Кутилмаганда...
У яна ўзини йўқотиб, гапира олмади. Оғир ютинаркан деди:
- Кечиринг... Мени кечиринг. Яхшиси... дардларимизга гўзал тарона малҳам бўлсин...
Али овоз режиссёрига “қўшиқ қўй”, дегандек имо қилди. Жонли эфирга қўшиқ уланди. Али уҳ тортаркан, қулоқчинини ечди. Шу пайт хонага Лазокат кириб келди.
- Оборолмайман, - деди Али унга қараб. - Мени мажбурламанглар, илтимос...
- Билдик, - деди Лазокат уни тушуниб. - Ёзиб олинган эшиттириш кетадиган бўлди. Ҳижолат бўлманг. Лекин барибир чалғишга, ишлашга ҳаракат қилишингиз керак.
- Бугун Гули уйғотди, тушимга кириб. Шунга тинчим йўқ. Бориб кўрсам, тинчланиб қоларман.
- Айтганча, мен уйингизга кўчиб ўтдим. Бугун уйингиздан келдим.
Алининг чеҳраси бироз ёришди:
- Йўғе, яхши-ку.
- Хоналари кенг-кенг, жуда яхши уй берган экан давлат, - мақтай кетди Лазокат.
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva