#Расулуллоҳ_мўъжизалари
111-мўъжиза
Аллоҳ таолога қилинган дуо ва фаришталарнинг ёрдамга юборилиши
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бадр куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушрикларга қарадилар – уларнинг адади мингдан зиёд, мусулмонлар эса уч юз ўн етти киши эди. Қиблага юзланиб, ўтириб дуо қила бошладилар, қўлларини кўтариб, Аллоҳ таолога муножот қилдилар, ҳатто эгниларидан ридолари ҳам тушиб кетди. “Эй Раббим! Ўзинг ваъда қилган ёрдамни бергин. Эй Раббим! Ўзинг қилган ваъдангни кўрсатгин. Эй Аллоҳим! Агар сен бу жамоани ҳалок этсанг, ер юзида сенга ибодат қиладиган киши қолмайди”, дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб ридоларини олдиларда, елкаларига қўйдилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ таолога қилган муножотларингиз етарли бўлди. Аллоҳ тезда сизнинг дуоларингизни ижобат қилади”, деди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди: “Раббингизга (ёрдам сўраб) фарёд қилганингизда: «Мен сизларга кетма-кет (келувчи) минг нафар фаришта билан мадад берувчидирман», – деб (дуоингизни) ижобат этганини эслангиз!” (Анфол сураси, 9-оят).
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини ижобат қилиб, фаришталарни ёрдамга юборди.
mehrob.uz
@usanboyeva