Ўроз ҲАЙДАР


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Шоир шеърияти, насри, таржима асарлари ҳамда у ҳақида эътирофлар

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Husan Karvonli dan repost
mar11 (1).pdf
230.5Kb




Обрўев Абдураззоқ ше'рлари dan repost
АДАБИЁТ БОЗОР БУГУН

Бутун омма шеър ёзади,
Адабиёт - бозор бугун.
Газет хабар шеър босади,
Адабиёт- бозор бугун.
Қоровул дер:- Қаламкашман.
Бакавул дер: -Қаламкашман.
Ясовул дер: - Қаламкашман.
Адабёт - бозор бугун.
Нима десам экан жигар,
Қанча кетни кўрган эгар,
Шеър ёзади ҳатто эсар,
Адабиёт - бозор бугун.
Шоир бўлган ёғли эт ҳам,
Шоир бўлган қалин бет ҳам,
Шоир бўлган семиз кет ҳам,
Адабиёт- бозор бугун.
Айтганини қилдик хонни,
Чайнаб бердик ҳатто нонни,
Шоир қилдик ногиронни,
Адабиёт-бозор бугун.
Қарсак чалинг кесакларга,
Орден беринг тезакларга,
Унвон беринг эшакларга,
Адабиёт- бозор бугун,
Шоир бугун хумпарлар-да,
Жозиба йўқ лапарларда,
Қофияли хабарлар-да,
Адабиёт - бозор бугун.
Ҳаддан ошган хизмат жўшиб,
Нутқ сўзлайди қўшиб-қўшиб,
Шеърнинг қадри кетган тушиб,
Адабиёт- бозор бугун!
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.


XURSHID DAVRON KUTUBXONASI dan repost
Ҳурматли Назар Эшонқул!
Клейтон ва Даллас шаҳарларидаги (Оклахома штати) Техас университети қошидаги Mundus Artium Press жаҳон адабиёти нашриёти номидан сизни мазкур 2025-йилнинг энг яхши ёзувчиси сифатида танлаганимизни маълум қилишдан бениҳоя мамнунман. Ушбу нуфузли эътироф сизнинг адабиёт соҳасига қўшган улкан ҳиссангиз ва ижодий ютуқларингиздан далолатдир.
Барча совриндорларнинг расмий эълон қилиниши 2024-йил 21-декабрь, шанба куни бўлиб ўтади. Яқин кунлар ичида биз тадбир ҳақида қўшимча маълумотларни, жумладан вақт, жой ва бошқа муҳим тафсилотларни тақдим этамиз.
Ушбу юксак мукофот билан самимий табрикларимни қабул қилинг.
2025-йилда “Йил ёзувчиси” мукофоти совриндори деб топилганингиз билан яна бир бор қутлаймиз!
Энг самимий тилаклар билан,
Гьеке Маринай (Gjekë Marinaj), фалсафа доктори.
"Mundus Artium Press" нашриёти директори.
Клейтон ва Далласдаги Техас университети. Оклахома. жума, 1 нояб., 22:48

P.S. Мен ҳам тавсия берганимдан хурсандман ва чин юракдан қутлайман.. Хуршид Даврон






Афғонистонда ўзбек тили байрами ўтказилдию Тадбирда муваққат ҳукумат раҳбарларидан бири қори Салоҳиддин Аюб: " Тилни ҳеч ким тортиб ололмайди. Ўзбек тили онамизнинг тили. Буюк соҳибқрон Амир Темурнинг тили. У инсон араб, форс ва ўзбек тилини жуда чуқур билган. Авлодлар бизга ўргатмасин, биз уларга ўргатайлик. "Қуръон карим" ва ҳадисларни бу тилда бемалол ўгириб, авлодларга етказишга кучи етган бу тил" , дея улуғлади.


Navoiy davlat konchilik va texnologiyalar universiteti dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#OAV_nigohi

“MA’RIFAT ULASHIB” LOYIHASI DOIRASIDA UNIVERSITET TOMONIDAN TASHKIL ETILGAN UCHRASHUVLAR — OAV E’TIBORIDA

Navoiy davlat konchilik va texnologiyalar universitetida o‘tkazilgan “Ma’rifat ulashib” loyihasi doirasidagi uchrashuvlar viloyat teleradiokanali “Diyor-24” dasturida yoritildi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zolari Normurod Norqobilov va O‘roz Haydar bilan o‘tkazilgan barcha adabiy suhbatlar yoshlar qalbida bir umrlik xotira sifatida muhrlandi.

Aytish joizki, Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi hamkorligida an’anaviy tarzda o‘tkazilib kelinayotgan mazkur loyiha yosh avlod orasida adabiyotni keng targ‘ib etish va kitobxon jamiyatni shakllantirishda samara bermoqda.

© NDKTU Axborot xizmati

Bizni kuzatib boring:

NDKTU RASMIY KANALI


Ozod BEK dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Gazetalar sharhi dan repost
Ҳуррият № 40_2024.pdf
4.5Mb
«Hurriyat» газетасининг 2024 йил 9 октябрь кунги 40 (1415)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

📰 Мутолаа энг севимли машғулотингизга айлансин!

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!


Бокунинг "Хабар" ТВ дастурининг "Захарова забыла, что Узбекистан независимое гасударство" кўрсатувида Шимолий Озарбойжон илмий тадқиқот маркази раҳбари, таҳлилчи Меҳмон Исмоилов ўзининг қарийб 50 минутлик чиқишида Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг оғзи кўпириб, мамлакатимиздаги мактаблардан бирида рус тили дарсида ўқитувчиси ўз ўқувчисини урганлиги тўғрисидаги васвасаси бўйича баёнот берди. Жумладан у: "Ўзбекистон мустақил , ўз сувернтетига эга мамлакат. Россия назоратига қарам давлат эмас. Қолаверса, Россиянинг вассали ҳам эмас. Унинг ўз конституцияси мавжуд. Нега Россия Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакатларида рус тарихини ўрганишга қизиқмоқда, рус мактабларини кўпайишини истамоқда. Шундоқ ҳам Қозоғистонда 600 та, Озарбойжонда 300дан ортиқ рус мактаблари мавжуд. Ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида ҳам рус мактаблари очилган. Айтинг-чи, Захарова хоним, Россияда бирорта қозоқ, озарбойжон, ўзбек мактаблари очилганми? Йўқ! Ҳатто етти миллионлик халқи бор татарлар рус мактабларида таълим олишмоқда? Қачон миллатчилик, шовинизм ғоясидан чекинасанлар. Украинага уруш очиб мустақил мамлакат демократиясига дахл қилаётганларингни жаҳон оммаси кўриб, англаб турибди. Қачонгача Россия империясини тиклаш жасавасида гегимонлик зардаси билан мустақилликка эришган мамлакатларга тош отишдан, иғво ва туҳматдан тийиласанлар. Грузия, Арманистон, Болтиқбўйи мамлакатларига сўзинг ўтмайди, улар тинглашмайди ҳам. Сендан ўзларини кам чоғламайди.. Вассаллик хуружида ёниб куйишни тўхтат. Биз эндиликда озод ва эркин мамлакатлармиз. Ўз байроқ ва туғромиз бор. Биз билан калондимоғлик билан эмас, ҳурмат нуқтаи назарида дипломатияни ўрнат. Шундоқ ҳам яккамоховлик ботқоғига ботгансан. Дунё бугун Россия нацизми, шовинизми, тажовузига тик оёқда қарши турганлигини унутманглар!" ва бошқа долзарб мавзуларида чиқиши билан одилона сиёсий қарашларини ошкор қилди. Тасанно!!




Onlayn JURNAL | rasmiy dan repost
#jurnal_sahifalaridan

ADIB IZTIROBLARI – ZAMON IZTIROBLARI

«Guliston» jurnali 2024-yil 4-son

“Adib iztiroblari – zamon iztiroblari” maqolasi ham O‘roz Haydarning “Mehrobdan chayon” romanini o‘qigandagi mulohazalari bilan tanishishingizga, asarning eng go‘zal tasvirlarini yana bir bor eslashingizga imkon beradi. Mutoalaaga shoshiling!

Batafsil

@online_journal_uz


Девонайи Ҳақгўй dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу йил бизда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Шунинг учун барча ўзбекистонликларнинг нигоҳи АҚШдаги президентлик сайловларига қаратилган...

Раҳматли Ҳожибой қизиқнинг ўша гапи...

@adolat_kuychisi


"БЕДОРЛИК"

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Ўроз Ҳайдар ижоди ҳақида эшиттириш.

Муаллиф Абдулла Айизов

"Ўзбекистон" радиоканали архивидан.


@akmalsayyid


Обрўев Абдураззоқ ше'рлари dan repost
ЎЗБЕГИМНИНГ ДИЁРАСИ!
Диёра КЕЛДИЁРОВА- Париж олимпиадаси чемпиони!

Эмас ҳеч у ғўдайган қиз,
Ранги мисли буғдойранг қиз,
Пастдарғомда улғайган қиз,
Тўмариснинг набираси,
Ўзбегимнинг Диёраси!

Чаппа қилди энг зўрини,
Манман деган энг ўрини,
Шоҳсупанинг об тўрини,
Тўмариснинг набираси,
Ўзбегимнинг Диёраси!

Дунёси лол, қарашди-ку,
Сочин силлиқ тарашди-ку,
Олтин сенга ярашди-ку,
Тўмариснинг набираси,
Ўзбегимнинг Диёраси!

Пешонангда ялтирар тер,
Сен мисоли энг кучли шер,
Доим шундай ғолиб бўб юр!
Тўмариснинг набираси,
Ўзбегимнинг Диёраси!

Абдураззоқ дейди:- Балли!
Ортди сенга халқнинг майли,
Юртбошим шод сен туфайли,
Тўмариснинг набираси,
Ўзбегимнинг Диёраси!
2024 йил 28 июль
Абдураззоқ ОБРЎЙ.


Жиҳод- бу қалбингни иллатлардан тозалаш ва озод этиш ҳукмидир.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.