Обрўев Абдураззоқ ше'рлари dan repost
БИЗЛАР ШУНАҚА
Ҳайкаллар ҳақида шеърлар тўқиймиз
Ҳайкаллар қошида шеърлар ўқиймиз,
Тирик шоирларни фақат нуқиймиз,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
“Фахрий ёрлиқ” бердик, ўлган шоирга,
Узун арқон бердик, Пулкан шоирга,
Бироқ нима бердик, улкан шоирга,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Ўртакаш шоирга нарвон берамиз,
Ўртакаш шоирга унвон берамиз,
Шароб Бошбековга армон берамиз,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Депутат қиламиз Иқбол шоирни,
Сенатор қиламиз Маҳмуд Тоирни,
Кўрсатиб берамиз қандай бойирни,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Ҳар куни борамиз наҳор ошларга,
Биз қуллиқ қиламиз қалам қошларга,
Лавозим берамиз бағри тошларга,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Отдан тушган эмас Фарида Афрўз,
Қилиб қолмасайдик эртага афсус,
Абдураззоқ сенга ким ҳам берар сўз,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
2024 йил 23 ноябрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.
Ҳайкаллар ҳақида шеърлар тўқиймиз
Ҳайкаллар қошида шеърлар ўқиймиз,
Тирик шоирларни фақат нуқиймиз,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
“Фахрий ёрлиқ” бердик, ўлган шоирга,
Узун арқон бердик, Пулкан шоирга,
Бироқ нима бердик, улкан шоирга,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Ўртакаш шоирга нарвон берамиз,
Ўртакаш шоирга унвон берамиз,
Шароб Бошбековга армон берамиз,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Депутат қиламиз Иқбол шоирни,
Сенатор қиламиз Маҳмуд Тоирни,
Кўрсатиб берамиз қандай бойирни,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Ҳар куни борамиз наҳор ошларга,
Биз қуллиқ қиламиз қалам қошларга,
Лавозим берамиз бағри тошларга,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
Отдан тушган эмас Фарида Афрўз,
Қилиб қолмасайдик эртага афсус,
Абдураззоқ сенга ким ҳам берар сўз,
Бизлар қанақамиз, бизлар шунақа!
2024 йил 23 ноябрь
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.