Обрўев Абдураззоқ ше'рлари dan repost
ЕМАСАНГ ҲАМ...
Ҳазил
Палов бўлса ким қайтади, айт,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Емайман, деб ким атайди, айт,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Майли, қорнинг роса очса ҳам,
Майли, оғзинг суви қочса ҳам,
Майли, кимдир заҳрин сочса ҳам,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Мошина ҳам оларсан бир кун,
Хазина ҳам топарсан бир кун,
“Ажина” ҳам топарсан бир кун,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Нонинг қаттиқ, тишинг ўтмайди,
Нега қаттиқ қишинг кетмайди?
Дема, менинг ишим битмайди?
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Ноливерма қўлим калта деб,
Қозонимда қайнар болта деб,
Ишлавергин тўлар халта деб,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Қозонни кўр, қозонда ош йўқ,
Қозонни кўр, қозонда тош йўқ,
Нега элда, сенда ҳам бош йўқ?!
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Яхши ният, билдим, ярим мол,
Бир иш қилмай бўлдим қари чол,
Гапни қулоғингга илиб ол-
Емасанг ҳам паловдан гапир.
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.
Ҳазил
Палов бўлса ким қайтади, айт,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Емайман, деб ким атайди, айт,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Майли, қорнинг роса очса ҳам,
Майли, оғзинг суви қочса ҳам,
Майли, кимдир заҳрин сочса ҳам,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Мошина ҳам оларсан бир кун,
Хазина ҳам топарсан бир кун,
“Ажина” ҳам топарсан бир кун,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Нонинг қаттиқ, тишинг ўтмайди,
Нега қаттиқ қишинг кетмайди?
Дема, менинг ишим битмайди?
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Ноливерма қўлим калта деб,
Қозонимда қайнар болта деб,
Ишлавергин тўлар халта деб,
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Қозонни кўр, қозонда ош йўқ,
Қозонни кўр, қозонда тош йўқ,
Нега элда, сенда ҳам бош йўқ?!
Емасанг ҳам паловдан гапир.
Яхши ният, билдим, ярим мол,
Бир иш қилмай бўлдим қари чол,
Гапни қулоғингга илиб ол-
Емасанг ҳам паловдан гапир.
АБДУРАЗЗОҚ ОБРЎЙ.