2024 йилда АҚШдан Ўзбекистонга 30 672 нафар турист келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил давомида АҚШдан Ўзбекистонга
30 672 нафар туристлар ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йил билан
солиштирилганда
7720 нафарга ошган.
2024 йилда АҚШдан
Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
🔸 саёҳат – 24 545 нафар
🔸 хизмат юзасидан – 2 861 нафар
🔸 қариндошларни йўқлаш – 2 517 нафар
🔸 тижорат – 397 нафар
🔸 ўқиш – 340 нафар
🔸 даволаниш – 12 нафар.
✅
@Zarnews_uz