#4 ОКТЯБР-МИЛЛИЙ МОТАМ КУНИМИЗ
«Бу кунда шунчалар кўп одам отилганидан, Чўлпонга келганда ўқлар тугаб қолган...» — 4 октябрь даҳшатлари ҳақида...
«Атрофдаги аҳоли ўқ овозини эшитмаслиги учун мотор ёқиб қўйиб, оқшомдан тонгга қадар маҳбуслар отилган ва барчаси битта чуқурга кўмилган. Уларга на жаноза, на бир энлик кафан насиб қилганди...»
Бундан 86 йил муқаддам ўзбек миллатига қарши улкан жиноят содир этилди – 1938 йил 4 октябр куни ўз даврининг кўзга кўринган зиёлилари – жадидлар совет тузуми қатағон машинасининг қурбони бўлди. Улар ҳукмрон тузумга қаршиликда айбланиб, «халқ душмани» сифатида отувга ҳукм қилинди. Сохталаштирилган ҳужжатлар, зўрлик билан эришилган гувоҳликлар асосида. Суд ҳукмисиз.
Тарихчи Баҳром Ирзаев жадидчилик ҳаракати асослари, уларнинг таъқибга олиниши, қатағон машинасининг даҳшати ҳақида гапириб берди.
Жадидчилик мақсадлари ва пешволари
– Жадидчилик ҳаракатининг Туркистонда кенг ёйилишида қрим-татар фарзанди Исмоил Ғаспиралининг хизматлари катта. Бу ҳаракатни дастлаб Туркистонда бошлаганлар жуда саноқли – Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Тошкентда Мунавварқори Абдурашидхонов, Бухорода Абдурауф Фитрат бўлса, 1918 йилга келиб бундай фикрли инсонлар мамлакатнинг барча шаҳар-қишлоқларида минглаб пайдо бўлди.
1920 йилнинг бошларида Туркистон ўлкасининг ижтимоий ҳаётида бўлган барча янгиликлар жадидлар таъсирида юзага келди. Матбуот, мактаб, маориф, театр кабилар орқали улар янги тўлқинни вужудга келтира олди. Жадидлар ўз ҳаракатларининг пойдевори бўлган мактабда дин билан бирга дунёвий илмларни ҳам ўргатишни мақсад қилиб қўйишганди. Бир қатор ёшларни ўқитиб, хайрия жамиятлари ташкил этилиб, Оренбург, Уфа, Туркия, Германия, Миср, Япониядаги таълим масканларига юборишга раҳбарлик қилишди.
Оренбургга таҳсил учун юборилган туркистонлик ёшлар
Жадидларнинг асосий мақсади ўрта аср жаҳолатидан қутулиш ва жаҳоннинг тараққиёт намуналарини Туркистонда жорий этиш бўлган.
Мутахассислар Туркистон истиқболи учун курашган шахсларни уч гуруҳга бўлишади.
Биринчи гуруҳга чор маъмурларига қарши қуролли ҳаракат олиб борганлар, шўроларга қарши миллий озодлик ҳаракатлари раҳбарлари киради.
Иккинчи гуруҳга муроса йўлини тутганлар киради. Исмоил Ғаспирали, Маҳмудхўжа Беҳбудийлар вазиятда ўз шартларини қўйиш эвазига Туркистон учун маълум бир эркинликларни талаб қилишди.
Учинчи гуруҳ ҳамкорлик йўлини танлаганди. Бу гуруҳ кўп танқид қилинади, уларни болшевикларга сотилди деб ҳисоблашади. Мунавварқори Абдурашидхонов, Ҳамза, Абдулла Авлоний кабилар кирган бу гуруҳ Туркистон тўлиқ болшевиклар таъсири остида қолгани, қурол ва кучга эга бўлмаган халқни курашга чақириши муқаррар ҳалокатлигини тушунган ҳолда улар билан ҳамкорлик қилиш йўлини танлашган.
Қатағон машинаси
– Советлар жадид ҳаракатларини буткул йўқотиб юборишга ҳаракат қилади. Бунга дастлабки уринишлар 1923 йилда бошланди. Дастлаб советлар ва жадидлар ҳамкорлиги асосида Бухоро жумҳурияти тузилди, аммо кейинроқ шўролар бошқа давлатнинг ички ишларига аралашиш орқали бухоролик зиёлилар – Фитрат, Отахўжаев кабиларни бадарға қилишди.
1926 йилда Абдулла Қодирийнинг қамоққа олиниб таҳқирланиши ҳам қатағон ҳаракатининг давоми эди. Шу йилда яна республика Олий судининг собиқ раиси Саъдулла Қосимов билан боғлиқ «қосимовчилик» иши уюштирилди. Саъдулла Қосимов шахси ҳанузгача оқлангани йўқ.
1929 йил ёзида «НарКомПрос иши» уюштирилди. Бунда гўёки Саъдулла Қосимовга қарши кўрсатма бериши керак бўлган Обид Саидовни ўлдиришга маориф комиссари Боту Ҳосил Восил ва Алавийга буйруқ берган, деган гап чиқарилди. Аслида уни советларнинг ўзлари ўлдириб, шу иш орқасидан маориф тизимидаги йирик дарғалар – Маннон Рамз, Боту кабиларни қатағонга дучор қилишди. Боту кўчада қамоққа олиниб Бутирка қамоқхонасида йиллаб сақланади. Тўхтовсиз қийноқлар уни ақлдан озадиган даражага олиб келади. Жисмоний куч ишлатиш натижасида соғлигини йўқотиб, фақатгина қуруқ нон ейдиган бўлиб қолади. Унинг уйига ёзган хатларида озгина нон учун пул сўраб илтимос қилганларини ўқиш мумкин.
Маориф комиссари Боту